Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ҳаж маросимларини ўтказиш ҳақидаги баёноти
Ҳаж арафасида ва Каъбатуллоҳ ҳожиларини самовий ваҳий нозил бўлган юртга боришларининг бошланишида, Ҳаж ишларини ташкил этувчи масъуллар ва ишчи-ходимлар кеча душанба куни Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари билан учрашдилар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз " Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ҳаж маросимларини ўтказиш ҳақидаги баёноти”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ҳаж арафасида ва Каъбатуллоҳ ҳожиларини самовий ваҳий нозил бўлган юртга боришларининг бошланишида, Ҳаж ишларини ташкил этувчи масъуллар ва ишчи-ходимлар кеча душанба куни Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари билан учрашдилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Ҳаж ишларини ташкил этувчи масъуллар билан учрашган чоғларида ҳажни маънавият ва сиёсат билан бирлашган рамз деб атадилар ва ҳажнинг ўзига хос муҳим томонларини, аниқ ва маълум бўлган макон ва замонда мусулмонларнинг жамланиши деб билдилар ва шундай айтдиларки, ҳақиқий ҳаж шундай ҳажки, бир томондан мушриклардан тозалаш бўлса, бошқа томондан эса мусулмонларнинг бирлиги, бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги учун қулай шароит ва имкониятдир. Ул ҳазрат ислом дунёсининг бугунги эҳтиёжларининг энг зарурий жиҳатлари, ҳамфикрлик ва бирлик эканлигини таъкидлаш билан, душманларнинг мусулмонларга қарши хусусан Фаластин ва Яман мавзусига қарши курашда бор куч имкониятларини ишга солишларига ишора қилиб, шундай айтдиларки, эндиликда америкаликлар ўзларининг шайтоний номини Фаластин ҳақида Аср муомаласи деб аташди.
Аммо, улар шу нарсани билиб қўйишлари керакки, илоҳий фазлу марҳамат билан ушбу "Аср муомаласи" асло рўёбга чиқмайди ва Америка сиёсатчиларининг Фаластинга нисбатан ёмон ниятлари ва бузғунчиликлари мутлақо унитилмайди ҳамда Қудс ҳамиша Фаластин пойтахти бўлиб қолаверади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Фаластин халқи ушбу фитналарга қарши қатъиятлик билан курашади ва мусулмон халқлари ҳам, Фаластин аҳолисини қўллаб-қувватлайди. Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, албатта Исломга ҳеч қандай алоқаси ва эътиқоди йўқ бўлган, айрим исломий давлатларнинг ахмоқлиги, жоҳиллиги ва дунёвий тамаъгирлиги боис, Американинг қурбонига айланишди. Аммо, илоҳий тавфиқ ва илоҳий мадад билан ислом уммати ва Фаластин миллати ўз душманлари қаршисида ғалаба қозонишади ва ўша кунда сохта Сионистик режим Фаластин юртидан таг томири билан бутунлай йўқ бўлиб кетади. Американинг Фаластинда олиб бораётган шайтоний сиёсати ҳеч қачон амалга ошмайди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Ҳаж ишларини ташкил этувчи масъуллар билан учрашган чоғларидаги нутқи душманларнинг фитна ва ғаламизликларига қарши курашда ва муаммоларни бартараф этишда муҳим стратегик аҳамият касб этади. Эрон ислом жумҳурияти ўтган қирқ йил давомида муқовамат йилларида ҳам, Ғарб ва Шарқ олдида бўйин эгмади ва уларга таслим бўлмади. Эндиликда ҳам, Американинг ёвузликларига ва Эронга қарши олиб бораётган душманона сиёсатларига ва фитналарига қарши, Эрон халқи азму ирода ва қатъиятлик билан курашади. Эрон миллати Бутунжаҳон Қудс кунига бағишланган кўча намойишларида ва ҳаж маросимлари сингари муҳим майдонларда огоҳлик ва қизғинлик билан иштирок этишади ва ҳар йилгидан кўра янада жипслашганларини бутун дунёга намоён этишади. Шунингдек, душманларга ислом уммати таҳдид ва санкциялардан асло қўқмасликларини кўрсатишади ва душманга қарши курашда пассив эмасликларини яна бир бор намойиш этишади. Шубҳасизки, Ислом дунёси жаҳон тизимининг муҳим қисми ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, Ислом уммати устидаги золимона шароит исломий мамлакатларнинг тараққий этиши ва ривожланиши билан ўзгариши керак. Ушбу зулмга қарши курашнинг бирдан бир йўли бу, бегоналардан умидни узиб, Ислом оламининг имкониятлари ва салоҳиятига таянишдир. Исломий инқилоб муаззам раҳбари таъкидлаганларидек, Фаластин миллати ушбу фитналарга қарши сабот ва матонат билан туришади ва мусулмон халқлари ҳам, Фаластин халқинининг ҳимоячиси бўлади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотида ишора қилинганидек, исломга эътиқоди йўқ айрим исломий давлатлар нодонлиги, тушунмаслиги ва дунёга берилганлиги учун Американинг югуртагига айланишди. Лекин, илоҳий кўмак билан Ислом умати ва Фаластин халқи ўзларининг душманлари устидан зафар қозонишади ва Фаластиндаги қалбаки сионистик режим бутунлай йўқ бўлиб кетади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти душманларнинг фитна ва ғаламизликларига қарши курашиш учун бирликни сақлаб қолишда, муҳим жиҳатларни қамраб олади.
Америкаликлар ислом дунёси билан курашишдаги харажатлар ва зиёнларни, ўз зиммасларидан соқит қилиб бошқаларнинг зиммасига, хусусан минтақанинг айрим давлатлари зиммасига юклашни кўзлашади. Эрон ислом жумҳуриятининг тизими минтақада иқтидор ва муҳим рол ўйнаб, душман фитналарини яқиндан кузатиб боради ва Америка, Исроил ҳамда Саудия арабистонининг шум ниятларини яъни минтақани парчалаш ва унда янги чегараларни ўрнатиш каби мақсадларини амалга оширишларига рухсат бермайди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.