Солеҳий: Уранни 190 минг даражага етказиш мақсадида Ротор ишлаб чиқариладиган завод такомиллаштирилди
(last modified Wed, 18 Jul 2018 13:05:39 GMT )
июл 18, 2018 18:05 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Уранни 190 минг даражага етказиш мақсадида Ротор ишлаб чиқариладиган завод такомиллаштирилди
    Солеҳий: Уранни 190 минг даражага етказиш мақсадида Ротор ишлаб чиқариладиган завод такомиллаштирилди

Ротор ишлаб чиқариш корхонаси ядровий келишув музокараси пайтида қурилган бўлиб аммо, ишга тушмаган эди

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг уранни 190 минг даражага бойитиш учун тайёргарлик ишларини тезроқ бошлаш ҳақида билдирган охирги кўрсатмаларига биноан, тараққий этган центрафугада ишлатиш учун Ротор ишлаб чиқариш заводининг такомиллаштирилгани ҳақида маълум қилди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари жорий йилнинг 4-июн куни Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний р.а нинг риҳлат қилганларининг 29 йиллиги маросимидаги нутқида,

Эрон атом энергияси ташкилоти масъулларини ядровий келишув доирасида уранни бойитишни 190 минг даражага етказиш учун керакли тайёргарлик ишларини тезлаштириш бўйича масъул этиб қўйган эди. 

Али Акбар Солеҳий сешанба куни Эрон телерадио компанияси ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида, Эрон атом энергия ташкилотининг Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўрсатмаларини ижро этиш учун тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилиб шундай айтдики, Ротор ишлаб чиқариш корхонаси ядровий келишув музокараси пайтида қурилган бўлиб аммо, ишга тушмаган эди.

Лекин, эндиликда исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўрсатмалари билан ушбу завод тўла қувват билан иш бошлади. Ротор ишлаб чиқариш корхонаси ривожланган корхона бўлиб, центрафугалар учун роторлар ишлаб чиқаради. 

Ёрлиқ