АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг Эрондан қўрқитишга қаратилган баёноти
Майк Помпео Америка қўшма штатларининг собиқ президенти Роналд Рейган кутубхонасида, Эрон ислом жумҳуриятига қарши бўлган мухолифатдагилар олдидаги чиқишида, Эронда ўтган йили содир бўлган бази бир нотинчликлар ва тартибсизликларни ҳимоя қилди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз " Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг Эрондан қўрқитишга қаратилган баёнотига”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео якшанба куни Эрон ислом жумҳуриятига қарши бўлган оппозиция вакиллари билан учрашганида, яна бир бор Эронга қарши баёнот бериб, Теҳронни Ғарбга қарши деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Оқ уй бошқалар билан биргаликда ва ҳамкорликда Эрон нефтининг бутунлай сотилмаслиги учун кескин сиёсат юритади ва босимларни ўтказади. Майк Помпео Америка қўшма штатларининг собиқ президенти Роналд Рейган кутубхонасида, Эрон ислом жумҳуриятига қарши бўлган мухолифатдагилар олдидаги чиқишида, Эронда ўтган йили содир бўлган бази бир нотинчликлар ва тартибсизликларни ҳимоя қилиб, Теҳроннинг минтақавий сиёсатига алоҳида урғу бериб ўтди. Америка ташқи ишлар вазирининг иддао қилишича, агар Эрон ўз ҳаракатларини ўзгартирса, Америка Эрон билан музокара қилишга ўтади. Майк Помпеонинг Эрондан қўрқитишга қаратилган намойишкорона баёноти жиддий янгилик эмас эди.
Негаки, Донал Трампнинг АҚШ президенти вазифасига киришганидан кейин ва Оқ уйга келганидан сўнг, шу каби ёлғон ва уйдирма даволар кун тартибига қўйилди ва долзарб мавзу сифатида илгари сурилди. АҚШнинг ҳозирги давлатининг Эрон билан душманчилик ва адовати, илгариги Америка давлатларидан унчалик ҳам фарқ қилмайди. Америка қўшма штатларининг Эрон билан душманлиги исломий иниқлоб ғалабасидан сўнг бошланди ва бугунга келиб ушбу душманлик, исломий инқилобнинг қирқ йиллиги арафасида Эроннинг ўз иқтидори ва қудратини намойиш этиши сабабли янада авж олди. Шу кунларда Эрон ислом жумҳурияти президентининг миллий манфаатларни ҳимоя қилишдаги қатъий позицияси душманга унчалик ҳам ёқмади ва хуш келмади.
Шу сабабли, америкалик расмийлар ҳар бир трибунадаги чиқишларида, Эрондан қўрқитишга қаратилган провакацион баёнотларни ва ғаламизликларни кўзлаган, тарғибот-ташвиқот намойишларини ижро этишмоқда. Доналд Трамп давлатининг Эронга қарши иқтисодий ва сиёсий босимлар ўтказиш ҳақидаги таҳдидлари бир пайтнинг ўзида икки мақсадни яъни ички ва ташқи йўналишни кўзда тутган. Ички мақсадлар Эронда нотинчликлар ва тартибсизликлар келтириб чиқариш учун ёлғон маълумотларни тақдим этиш ёки бўлмасам муболағадан иборат бўлган ҳужжатларни кўрсатиш режаларидир. Ташқи мақсад эса, нотўғри ва чалғитувчи маълумотларга таяниб халқаро ҳамжамиятни Эронга қарши қўйишдир.
Ушбу сиёсат Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг Роналд Рейган кутубхонасидаги баёнотида ўз тасдиғини топди. У ўзининг нутқида Эрон ғарбга бутунлай қарши дея иддао қилди. Америка ушбу ишларни амалга оширишда бутун дунёни Эронга қарши гиж-гижлаб ўз мақсадига эришишни кўзламоқда. Охир оқибат ядровий келишувни буткул барбод қилиб, унинг ўрнига ўзининг бузғунчилик режаларини илгари сурмоқчи. Гарчи ушбу сиёсат, АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиб кетиши билан шиддатли тус олган бўлсада, бироқ Эроннинг ушбу халқаро битим доирасида европаликлар билан ҳамда Россия ва Хитой билан ҳамкорликларининг давом этиши, Американинг уринишларини пучга чиқарди.
Эроннинг ушбу мантиқий сиёсати Теҳроннинг ғарбга қарши эмаслигини намоён этди. Эрон айрим зўравон режимлардан ташқари, ғарб билан конструктив ҳамкорлик қилишини кўрсатди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шанба куни Эрон ташқи ишлар вазирлигининг масъулари ва ишчи-ходимлари ҳамда элчилар билан учрашган чоғларида, европаликлар билан музокаралар тўхтатиб қўйилмасин, аммо европаликларга кўз тикиб, уларга ишониб қолмаслик керак, балки, мамлакатда йирик ва кенг кўламдаги ишларни амалга ошириш лозим деб таъкидлаб ўтдилар. Эрон миллий манфаатларни сақлаб қолиш ва таъминлаш учун мантиқий йўлларни татбиқ этади. Эрон ички катта имкониятларга эгалиги билан бирга, минтақавий ва халқаро муносабатларда ва ҳамкорлик фаолиятларида ҳам фаол ва таъсирли рол ўйнайди.
Эроннинг минтақавий таъсирли иштирок этишлари миллий манфаатларни таъминлашдан ташқари, минтақадаги барқарорлик ва сулҳ доирасида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, Эрон терроризмга қарши курашда ҳам самарали ва конструктив аҳамиятга эгадир. Эрон ислом жумҳурияти турли диапазондаги қудратга эгалиги сабабли, таъсир ўтказувчи кучга ҳам эгадир. Шунинг учун, Американинг таҳдидлари ва айбловлари америкалик сиёсатчилар хаёл қилганидек, Эронни бир четга суриб қўя олмайди. Шунингдек Эрон ислом жумҳурияти президентининг якшанба кунидаги чиқишида қилган нутқи ҳам Эроннинг қатъият билан қарор қабул қилиш потенциалини яна бир бор намойиш этди. Бу эса, Эроннинг вазият жиддий тус олган пайтларда, ўз манфаатларини таъминлаш учун ушбу вазиятлардан унумли фойдаланишини англатади.
Бу ҳам бўлса, Эроннинг Америка қўшма штатларининг минтақадаги айрим иттифоқчилари сингари қарам эмаслигини яна бир бор, очиқ-ойдин намоён этди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат ташқарисидаги намояндалар раислари билан ўтказган йиғилишида, бугунги кунда АҚШ билан мулоқот қилиш, халқ ютуқларини кўрмаганга олиш ва таслим бўлиш маъносидан ўзга нарса эмас деб айтди. Шунингдек, Ҳасан Руҳоний АҚШ президентига қарата, Жаноб Трамп! Биз бутун тарих давомида минтақанинг сув йўлларидаги хавфсизлигини таъминлашда асосий кафил бўлиб келганмиз, Сиз шер билан ўйнашни тўхтатинг акс ҳолда пушаймон бўласиз деб огоҳлантирди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.