Қосимий: изоляция ичида қолиш АҚШ давлат масъулларини роса асабийлаштирмоқда
Эрон ТИВ наттоғи АҚШ давлатини изоляцияда қолгани бу мамлакат давлат масъулларини янада кўпроқ асабийлашишига сабаб бўлаётганлигини таъкидлаб, АҚШ давлати Эрон халқи билан қандай оҳангда гапиришни билиши керак деб айтди.
ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий Баржом ядровий дастуридан АҚШ давлат маъсулларини ноқонуний тарзда чиқишидаги катта хатоликларига ишора қилар экан, дедики, Вашингтон давлат масъуллари эмоция билан Баржом дастуридан чиқиш орқали БМТ ва БМТ хавфсизлик кенгашида Эронга қарши ҳатти- ҳаракатларини амлага ошира оламиз деган хом хаёлга эга эдилар аммо ушбу душманона сенариялари Эрон давлатининг ҳушёрлиги билан чипакка чиқарилди деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ натттоғи шунингдек Теҳронга қарши Оқ уй давлати таҳдидларидан бир қисми АҚШ давлатини эрондагилар маданиятидан бехабар ва ғофил бўлганлигининг натижасидир. Зеро эронликлар ҳардоим ҳар қандай таҳдид қаршисида туриб таҳдидга фақат таҳдид билан жавоб қайтарадилар деб аниқлик киритди.
Қосимий Эронга нисбатан Дональд Трамп таҳдидларига тўхталиб қўшимча қилиб айтдики, бугунги дунёда шу тарзда ва оҳангда сўзлаш сафсата гаплардан ўзга нарса эмас ва эътиборга арзимайдигандир.