Генерал Сулаймоний: Эронга қарши уруш бошлаш АҚШнинг нобуд бўлиши маъносидадир
(last modified Thu, 26 Jul 2018 11:58:17 GMT )
июл 26, 2018 16:58 Asia/Tashkent
  • Генерал Сулаймоний
    Генерал Сулаймоний

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс гвардиялари қўмондони Қосим Сулаймоний АҚШ президенти Дональд Трапмни Эрон ислом жумҳуриятига нисбаттан эълон қилган сўнгги таҳдидларига кўрсатган аксиламалида, Эронга қраши уруш бошлаш АҚШнинг барча имконятларини нобуд бўлиб кетиш маъносидадир ва АҚШ бошлаб юборадиган ҳар қандай урушни қачон тугашини фақат Эрон аниқлаб беради деб таъкидлади.

Бугун Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Қудс гвардиялари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний  Эрон ғарбида жойлашган Ҳамадон шаҳрида сўзлаган нутқида,  АҚШ президентини Твиттер тармоғида  Эронга қарши жиддий аксилмал кўрсатиш билан таҳдид этганлигига тўхталиб, дедики  Трамп дек қиморхоналарда юрган кимсага жавоб бериш Эрон президентининг шаъни шарафида эмас деб таъкидлади.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси  Қудс гвардиялари қўмондони  АҚШ президентига хитобан қуйидагича айтди:  дунёда мисли кўрилмаган ҳатти ҳаракатлар билан Эронни таҳдид қилмоқдамисиз. Сизлар энг аввало АҚШ сиёсатчилари, ҳарбий  қўмондонлари хавфсизлик ташкилотлари  раислари ўтган бир неча даҳа ичида  қандай ишни бажаришгани борасида ўйлашингиз керак.

Генерал Қосим Сулаймоний Афғонистонда АҚШ томонидан содир этилган жиноятларга ишора қилар экан, Вашинтон давлати 110 минг ҳарбийлдар, минглаб танка ва бронотехникалар, ҳарбий техникалар, минглаб ҳарбий учоқи ва вертолётлари билан ўта кам имкониятлар ва кучсиз бир гуруҳ бўлган Толибонга  ҳужум қилганида ҳам ҳеч қандай натижага эриша олмаганди деб қўшимча қилди.

Генерал Сулаймоний шунингдек  Ливан Ҳизбуллоҳига қарши босқинчи сионистлар уюштирган ҳужумларда АҚШ давлатини сиоинстларни ҳимоя қилишда  ҳамда  Яманга қарши урушда  Саудия Арабитстони ва БАА билан биргаликда харажат этган 2 минг миллиард доллар пул билан қаттиқ мағлуб бўлганига тўхталиб, АҚШ шундай бир ҳолда Эронни таҳдид қилмоқдаки,  ўз ҳатти ҳаракатлари билан Қизил денгизнинг тинчлигига зарба берди ва  йиллар давомида тинч бир мамлакат ҳисобланадиган  Саудия Арабистонни уруш олови остида қолишиа сабабчи бўлди деб аниқлик киритди.

Генерал Сулаймоний: АҚШ президентига хитобан айтдики,  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс гвардиялари ва ёлғизлик билан АҚШ армиясига қарши кураш олиб бориш қудратига эгадир ва бу қарамақаршийликда ҳатто Эрон қуролли кучларини қатнашиши ва ҳамроҳ бўлишига эҳтиёж йўқ.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс гваридялари қўмондони дедики лозим бўлган ҳар бир минтақада биз лозим даражада таъсирга эгамиз чунки эронликлар шаҳидлик ва шаҳодат ҳамда жуда ҳам қийин ҳодиса- воқеаларни бошдан кечирган халқдир.

Ёрлиқ