Генерал Ҳотамий: Эрон давлати душманлар босимларига таслим бўлмайди
(last modified Sun, 29 Jul 2018 11:38:07 GMT )
июл 29, 2018 16:38 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳотамий
    Генерал Ҳотамий

Эрон мудофаа вазири дедики Эрон ислом жумҳурияти душманлар босимлари ва санкцияларига таслим бўлмайди ва ҳозирги шароит ўткинчи бир даврдир деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий Эрон шимоли ғарбидаги Занжон вилоятида  сўзлаган нутқида душманларни нафақат  бетсизлик   ва ёвузлик билан келишув ва ўз мажбуриятларини оёқ ости этишаётгани, балки Эронга нисбатан санкция қўллашни давом эттириш пайида бўлганини таъкидлаб қўшимча қилиб айтдики  бой тарихга эга Эрон халқи  Исломий Инқилобни сақлаб қолиши учун юз минглаб шаҳидларни тақдим этди ва иззат -эътибор ва қудрат билан  ҳозирги шароитни ҳам бошдан кечиради.

Генерал Ҳотамий шунингдек  Эронга нисбатан душманларнинг қўллаган санкциялари  жуда муҳим фурсатдир ва ушбу фурсатлардан мамлакат қудратини ошириш учун фойдаланишимиз керак деб таъкидлади.

Жорий йилнинг иккинчи июлида АҚШ ТИВ-идаги сиёсий масалалар бўлими директори Бриван Ҳок  Эрон қаршисидаги АҚШ президенти Дональд Трамп стратегиясини шарҳлар экан,  олтин ва машинасозлик тармоғини ҳам ўз ичига олган Эронга қарши АҚШ санкцияларининг янги давраси  жорий йилнинг 4 августида ва Эроннинг энергетика ва банк систтемаларига қарши қаратилган санкцияларининг кейинги босқичи ноябрь ойининг 4 чи кунидан ижро этила бошланади деб эълон қилди.

   

Ёрлиқ