Зариф Трамга қарата санкция ва таҳдид билан мақсадга эришиб бўлмаслигини айтди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i36688-Зариф_Трамга_қарата_санкция_ва_таҳдид_билан_мақсадга_эришиб_бўлмаслигини_айтди
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазир сешанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида АҚШ президенти Доналд Трампнинг эронлик расмийлар билан учрашув ўтказиши ҳақида билдирган баёнотига муносабат билдириб ўтди. 
(last modified 2018-08-22T17:56:14+00:00 )
август 01, 2018 17:38 Asia/Tashkent
  • Зариф Трамга қарата санкция ва таҳдид билан мақсадга эришиб бўлмаслигини айтди
    Зариф Трамга қарата санкция ва таҳдид билан мақсадга эришиб бўлмаслигини айтди

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазир сешанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида АҚШ президенти Доналд Трампнинг эронлик расмийлар билан учрашув ўтказиши ҳақида билдирган баёнотига муносабат билдириб ўтди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Жавод Зарифнинг таъкидлашича, таҳдид, санкцияларни жорий этиш ва провакацион тарғиботлар билан ҳеч қандай мақсадга эришиб бўлмайди.

Америка ядровий келишувдан чиқиб кетганлиги ва музокарани тарк этганлиги боис ўзини айбдор деб эълон қилиши лозим. 

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири америкаликларга эронликларга нисбатан ва халқаро мажбуриятларга нисбатан эҳтиром кўрсатишларини тавсия этди.  

Трамп душанба куни Эрон ислом жумҳурияти билан ҳеч қандай шартларсиз музокарага ўтказиш учун тайёр эканлигини маълум қилган эди. 

Америка қўшма штатлари президенти омма афкорини чалғитиб ва уларни алдаб, Эрон ислом жумҳурияти билан музокара ўтказишга тайёр эканлиги хусусидаги иддаоларидан олдин,

яъни жорий йилнинг 8 май кунида Эронга қарши асоссиз айбловларни илгари суриб, Вашингтоннинг ядровий келишувдан чиқиб кетишини ва олти ой муддатдан кейин ядровий санкцияларнинг қайта жорий этилишини эълон қилган эди. 

Доналд Трампнинг ушбу кескинлик келтирувчи ҳаракатлари ички ва халқаро майдонда кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлди.