Тожикистон элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирилди
Эрон ТИВ-и наттоғи Баҳром Қосимий Теҳрондаги Тожикистон элчисини ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилгани ҳақида хабар берди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон ТИВ- Баҳром Қосимий Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Евро-осиё бўйича идораси бош директори томонидан Теҳрондагни Тожикистон элчисини чақиртирилганини таъкидлаб, Тожикистонда хорижий сайёҳларни террор этилгани ҳодисасида бу мамлакат давлат масъуллари иддаолари ҳамда бу ҳодисада Эронга нисбатан айтган асоссиз айбловлари масаласида Эрон давлатининг норозилик нотасини етказди.
Эрон ТИВ наттоғи шунингдек, бу учрашувда Тожикистон элчисига асоссиз иддаолар ва бошқа давлатни бу ҳодисада айблашга уриниш такфирий террорчиларни янги жиноятлар содир этишга таблиғ этиш, шу билан бирга айрим диний доиралар, шахсиятлар ва ОАВ томонидан мазҳабий ихтилофларни кенгайтиришга юз келтиришларига сабаб бўлади. Бундай ҳолат эса фақат бу мамлакатга қраши терорчилик ҳужумларини ошишига олиб келадию холос деб таъкидлади.
Эрон ТИВ- и наттоғи, Эрон ислом жумҳуряти, минтақада тинчликни мустаҳкамлаш ва халқ тинчлиги, бахт саодати ва фаровонлигини янада яхлишилаш учун такфирий террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бориш мақсадида барча имконият ва тажрибаларини бошқа мамлакталарга ўргатишга тайёр деб эълон қилди.
Теҳрондаги Тожикистон элчиси ҳам бу учрашувда бу мамлакатда юз берган ушбу ҳодисага нисбатан афсусланиш изҳор этар экан, Эрон ислом жумҳурияти норозилик нотасини тожик масъулларига етказишини маълум қилди.