август 04, 2018 18:38 Asia/Tashkent
  • Теҳрон ва Америка университети ўртасида илмий қўшма курс ўтказилади
    Теҳрон ва Америка университети ўртасида илмий қўшма курс ўтказилади

Теҳрон Университетларининг техника факультетлари ва Америкадаги Перду Университети ўртасидаги илмий қўшма курслари, электр муҳандислик, компютер ва механика соҳаси бўйича ўтказилади

Теҳрон Университетларининг халқаро ҳамкорлиги ва дастурлаш бош директорига кўра, Теҳрон Университетларининг техника факультетлари ва Америкадаги Перду Университети ўртасидаги илмий қўшма курслари, электр муҳандислик, компютер ва механика соҳаси бўйича ўтказилади. 

Теҳрон Университети халқаро ҳамкорлиги ва дастурлаш бош директори Абдулмажид Искандарий бугун шанба куни Ирна агентлиги билан суҳбатида шундай айтдики, Американинг Перду Университети билан илмий алмашинувлар, Теҳрон Университетининг халқаро фаолиятларини кенгайтириш йўлида амалга оширилади. 

Искандарийнинг маълум қилишича, Теҳрон Университети Германиянинг Карлсруҳе университети билан ҳам халқаро қўшма курсларни ўтказади.

Шу каби халқаро қўшма курсларни ўтказиш Теҳрон университетининг халқаро ҳамжамиятдаги мавқеининг юқори эканлигидан далолат беради. 

Ёрлиқ