Руҳоний: АҚШ ўз мажбуриятларига амал қилмаслиги ортидан ишончсиз мамлакатга айланди
-
Руҳоний: АҚШ ўз мажбуриятларига амал қилмаслиги ортидан ишончсиз мамлакатга айланди
Вашингтон давлатининг сўнги йиллардаги фаолияти ва ўз мажбуриятларига амал қилмаслиги ортидан бугунги кунга келиб жаҳонда ишончсиз мамлакатга айланди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Американинг ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб кетишига ишора қилиб шундай айтдики, Вашингтон давлатининг сўнги йиллардаги фаолияти ва ўз мажбуриятларига амал қилмаслиги ортидан бугунги кунга келиб жаҳонда ишончсиз мамлакатга айланди.
Ҳасан Руҳоний бугун чоршанба куни Теҳронда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ри Ёнг Ҳо билан учрашганида Эрон Корея ярим оролида хавфсизлик ва сулҳнинг ўрнатилишини истайди деб айтди ва шундай таъкидладики, Корея ярим оролидаги ўзгаришлар Теҳрон учун муҳим аҳамият касб этади.
Ҳасан Руҳоний Теҳрон ва Пхеньян ўртасидаги дўстона ва самимий алоқаларга ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон ва Шимолий Корея жаҳон ҳамжамиятида ва халқаро майдондаги воқеаларга муносабатлари бир хил ва муштарак бўлган.
Икки мамлакат ҳар доим бир бирларини қўллаб-қувватлаб келган. Ҳозирги шароитда ҳам дўст ўлкалар халқаро майдондаги ва ҳамжамиятда юқори даражаги алоқалар ва муносабатлар билан ёнма-ён туришлари керак бўлади.
Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ҳам Эрон ва Шимолий Кореянинг самимий ва дўстона муносабатларига ва икки юртнинг минтақа ва жаҳондаги турли масалалар юзасидан муштарак қарашлари ва позициясига ишора қилиб, шундай айтдики, Шимолий Кореянинг стратегияси Эрон билан алоқаларини янада мустаҳкамлашдир.