Инқилоб муаззам раҳбари: Америка билан музокара ўтказмаймиз
-
Инқилоб муаззам раҳбари: Америка билан музокара ўтказмаймиз
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни турли табақадаги минглаб одамлар олдидаги чиқишидаги муҳим нутқларида шундай таъкидлаб ўтдиларки, уруш бўлмайди нега деганда, биз ўтмишдагидек ҳеч қачон жангни бошламаганмиз ва америкаликлар ҳам ҳужумни бошлашмайди.
Эрон исломий инқилоб муаззам раҳбари америкалик расмийларнинг санкциялар, уруш ва музокара ҳақидаги тутириқсиз баёнотларига ишора қилиб шундай айтдиларки, яна бир бор таъкидлаб айтаманки, жанг ҳам музокара ҳам бўлмайди.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни турли табақадаги минглаб одамлар олдидаги чиқишидаги муҳим нутқларида шундай таъкидлаб ўтдиларки, уруш бўлмайди нега деганда, биз ўтмишдагидек ҳеч қачон жангни бошламаганмиз ва америкаликлар ҳам ҳужумни бошлашмайди.
Чунки, улар агар уруш бошласалар юз фоиз ўзларининг зарарига тугашини билишади. Эрон миллати ва исломий жумҳурият ҳар қандай тажовузкорларга қақшатқич зарба беришини ўз ҳаётларида тасдиқлашган.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка билан музокара ўтказиш мавзусига ҳам алоҳида тўхталиб шундай таъкидладиларки, аниқ далил ва фактларга асосан ҳамда ўтмишдаги тажрибаларга биноан шунингдек зўравон ва виждонсиз режим билан бўлиб ўтган музокаралардаги катта зарарларни инобатга олиб америкаликлар билан музокара қилмаймиз.
Ул ҳазрат ядровий келишувни америка билан олиб борилган музокаранинг яққол намунаси дея атаб, шундай қайд этиб ўтдиларки, америкаликларнинг музокарадаги формуласини эътиборга олиб, жаҳондаги ҳеч қайси бир давлат АҚШ билан музокара қилмайди. Ҳатто европа мамлакатлари ҳам АҚШнинг ҳозирги давлати билан муаммоларга йўлиқиб турибди.
Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги охирги жиноятларига ва ўнлаб бегуноҳ ёш болаларнинг оммавий қирғин қилинишига ишора қилиб шундай айтдиларки, дунё аҳли ушбу жиноят олдида қайғуга чумди.
Аммо, америкаликлар ушбу фожеани қоралаш ўрнига, Саудияликлар билан стратегик алоқаларини ўйлаб шармандаларча сукут сақлашни афзал кўрди. Шундан келиб чиқиб, америкалик масъуллар ҳам ҳақиқатдан ҳам инсонми деган шубҳали саволлар кўтарилмоқда.