Зариф: Теҳрон ўзининг минтақадаги сиёсатларини Американинг санкциялари таъсирида ўзгартирмайди
Теҳрон ўзининг минтақадаги сиёсатларини Американинг таҳдидлари ва санкциялари таъсирида ўзгартирмайди.
Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Теҳрон ўзининг минтақадаги сиёсатларини Американинг таҳдидлари ва санкциялари таъсирида ўзгартирмайди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, ал-Жазира телеканали билан қилган суҳбатида Американинг Эрон билан музокара ўтказиш ҳақидаги таклифига ишора қилиб шундай айтдики, Теҳрон Вашингтоннинг таҳдиди билан музокара қилмайди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон билан ҳеч қандай шартларсиз музокара қилиш ҳақидаги таклифини фақат ташвиқот холос деб баҳолади.
Муҳаммад Жавод Зарифнинг қўшимча қилишича, Америка билан бўладиган суҳбатдан олдин, ушбу мамлакат бошқа юртлар билан ҳурмат билан суҳбатлашса ва санкцияларни бекор қилган тақдирда, музокара ўтказилади.
Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Эрон ракекталарининг қудрати превентив жиҳатларга эга бўлиб, Эрон ўзининг мудофаа ракета дастурлари бўйича ҳеч қайси бир мамлакат билан музокара қилмайди.
Негаки, Эрон ракеталари ҳеч кимга таҳдид қилмайди. Зариф Эронга қарши ташкил этилган Араб НАТОсини натижасиз сиёсат ва хаёл деб атади.