Эрон ТИВ-и наттоғи Афғонистондаги терактни қоралади
(last modified Thu, 16 Aug 2018 12:33:49 GMT )
август 16, 2018 17:33 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги теракт
    Афғонистондаги теракт

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Кобулда амалга оширилган террорчилик ҳужумни кескин қоралади.

Эрон ТИВ-и  оммавий ахборот воситаларига оид  дипломатик бош идоррасининг хабар қилишича, бу вазирлик наттоғи  Баҳром Қосимий Кобул ғарбида юз берган кечанги террорчилик ҳужумни маҳкум этар экан,  ўнлаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳат олишига сабаб бўлган теракт қурбонларининг аҳли оилалари ва Афғонистоннинг дўст ва биродар халқи ва давлатига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Афғонистондаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонаси ҳам  48 нафар бегуноҳ инсонларни қурбон бўлишига сабаб бўлган Кобул шаҳри ғарбидаги таълим маркази  ўқувчиларига қарши уюштирилган террорчилик ҳужумни қаттиқ маҳкум этди.

Айтиш кераккки худкуш террорчи  ўзи билан олиб келган портловчи моддаларни Кобул шаҳрининг Маҳдий /ажж/ номли таълим марказидаги талабалар орасида портлатди ва бу теракт оқибатида 48 нафар ўқувчи  қурбон бўлиб 67 киши жароҳат олди.