Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 17 Aug 2018 13:01:37 GMT )
август 17, 2018 18:01 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози
    Теҳрон жума намози

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, душманларнинг Эрон иқтисодига зарба бериш учун янги фитналарига ишора қилар экан дедики, Эрон ислом жумҳурияти душманларнинг иқтисодий фитналарига қарши кураш учун етарлича ва кўп куч қудратга эгадир.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ҳужжатулислом вал муслимин Муҳаммад Ҳасан Абутуробийфард  Теҳрон жума намозининг шу ҳафтадаги хутбаларида Эронга қарши АҚШ санкцияларига ишора қилар экан, АҚШ санкциялари Эрон иқтисодини ривожланиши учун муҳим бир фурсати ҳисобланади деб айтди.

Абутуробийфард шунингдек  уруш пайтида асир бўлган эронликларни ўз ватанига қайтиб келиши йиллигига тўхталиб,  Ироқнинг Баас режими қамоқхоналарида жуда кўп азоб чеккан эронлик асирларни озод бўлиб ўз ватанга қайтиши Эрон шаҳидлари қонини эсга келтиради деб таъкидлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Ироқнинг Баас режими қаршисида Эроннинг 8 йил давомидаги Муқаддас мудофааси  мамлакатимизни сиёсий, илмий, иқтисодий ва ҳарбий соҳалар чўққисига етказди, бундан ташқари Ливан, Сурия, Ироқ , Яман ва Фаластин ўлкалари ҳам Эроннинг 8 йил давомидаги Муқаддас мудофаасига пайравлик қилиб, зўравон қудратлар ва режимлар қаршисида тура олишмоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ