Генерал Ҳотамий: Эрон ҳар қандай ҳужум ва тажовузлар қаршисида тура олади
Эрон мудофаа вазири дедики, Эрон ислом жумҳурияти етарлича ҳарбий қудратга эга бўлгани ва мудофаа қудратини кучайтириши билан ҳеч бир мамлакатга зўравонлик қилиши ва ҳужум уюштиришига ижозат бермайди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий Эрон тередиоакомпанияси биринчи каналининг "Биринчи нигоҳ" телекўрсатувида сўзлаган нутқида Эрон ислом жумҳуриятини ҳеч бир мамлакатга ҳужум қилмагани ва ҳеч бир томонга ёмон қарашга эга бўлмаганидан фахранишига тўхталиб, Эрон қуролли кучлари мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг масъулидир ва улар Эроннинг ўта муҳим ва миллий манфаатларини ҳимоя қилишади деб қўшимча қилди.
Эрон мудофаа вазири ўз сўзларида биринчи галдаги масалалар хусусан ракета қудратини оширишга алоҳида эътибор қараттишни жорий йилдаги дастурларида Эрон қуролли кучларининг асли мақсадларидан бўлганини таъкидлаб, Эрн ислом жумҳуриятини ракета заминасидаги ривожланиши ўйлашга ундайдигар масалаладир деб изоҳлади.
Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий " Фотеҳ мубийн" ракеталарини Эрон қуроли кучарининг янги ютуқларидан эканлигига ишора қилар экан, электроник уруш қаршисида тура олиш, радардан қочиш, ўта юқори даражадагн диққат ва мустаҳкамлик, турли шароит ва муҳитда яроқли бўлгани ушбу ракети қобилияти ва потенсиалларидандир деб аниқлик киритди.
Генерал Ҳотамий Эронда янги қирувчи самолётларнинг тақдимотига тўхталиб, бу учқичлар 22 август куни яъни Мудофаа саноати кунида фойдаланишга топширилади деб қайд этди.