Исломий Инқилоб Раҳбарининг Ҳаж зиёратчиларига қилган мурожаатлари
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳаж зиёратчиларига йўллаган мурожаатларида АҚШнинг асли сиёсати урушқоқлик ва мусулмонлар ўртасида хунрезлик ва фитналарни вужудга келтиришдир деб таъкидладилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари мусулмонлар ўртасида низо солишга қаратилган АҚШ сиёсатларига ишора қилиб буюрдиларки ўта ҳушёрлик билан ушбу шайтоний сиёсатлар таъсирини нобуд қилиш керак, Ҳаж зиёрати хусусан бу маросимда мушриклардан нафратланиш ҳам бу ҳушёрликка замин яратиб беради.
Бугун Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ҳаж зиёратчиларига йўллаган мурожаатларида Ҳаж маросимини бажо келтириш учун доимий бир муқаддас маконни тайинлангани ислом умматини бирлаштириш ва мусулмонлар бирлиги учун муҳим бир рамз эканлигига тўхталиб, ушбу муқаддас маконда Ҳаж зиёратини бажо келтирилиши ҳардоим ва барча йилларда ошкора бир мантиқ ва аниқ чақириқ билан мусулмонлани бирлик ва ваҳдат томон даъват этган. Ҳаж зиёрати аслида душманлар истак хоҳишлари қаршисида тура олган маросимдир. Зеро барча давралар хусусан ҳозирги замонда душманлар мусулмонлар орасида низо ва фитна солишни кучайтиришган деб эълон қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари жинояткор ва мустабид АҚШ давлатининг ҳатти ҳаракатлари ва сиёсатига ишора қилиб дедиларки, ислом ва мусулмонлар қарши қаратилган АҚШ сиёсаталари ҳардоим уруш ва фитна солиш, мусулмонлар ўртасида хунрезликларни йўлга қўйиш, золимларни мазлумларга қарши сиёсатларини қўллаб- қувватлаш, золим томонни ҳимоя қилиш, мазлумларга раҳмсизларча босим ўтказиш ва уруш оловини ёқишдан иборатдир.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари мусулмонларени ҳушёрлик ҳамда АҚШнинг шайтоний сиёсатларини чипакка чиқаришга ҳаракта қилишга чақириб, Ҳаж зиёрати ушбу ҳушёрликка замин яратади ва Ҳаж маросимлари эса мушриклар ва мустабидлардан нафратланишнинг фалсафасидир деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб Раҳбари қўшимча қилиб айтдиларки, " Азиз ҳожийлар! Исломий уммат хусусан, Сурия, Ироқ, Фаластин, Афғонистон, Яман, Баҳрайн, Ливия, Покистон, Кашмир, Мянма ва дунёнинг боқша бурчакларидаги мусулмонлар учун дуо қилишни эсдан чиқарманг, Худованди таолло даргоҳидан АҚШ ва бошқа мустабид режимлар жиноятлари ва истибдодини олдини олишини сўранг.