Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ҳожиларга йўллаган мурожаати
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Американинг мусулмонлар ўртасида урушлар келтириб чиқаришга қаратилган сиёсатларига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, ҳушёрлик билан ушбу шайтоний сиёсатни бартараф этиш керак. Ҳаж ва мушриклардан нафратланиш ушбу ҳушёрлик йўлидаги ҳаракатлар учун замин яратиш бўлади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Байтуллоҳ ҳожиларига йўллаган мурожаатларида ҳаж фарзларини адо этиш учун доимий учрашадиган жойни тайинлашни мусулмонлар бирлиги ва ислом умматининг рамзи дея атадилар ҳамда
Американинг мусулмонлар орасида жанг ва урушларни келтириб чиқариш сиёсатига ишора қилиб, шундай таъкидладиларки, ҳушёрлик билан ушбу шайтоний сиёсатни бартараф этиб, ҳаж ва мушриклардан нафратланиш ушбу ҳушёрлик учун замин яратади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг мурожаат матнини бугун эрталаб Эронлик ҳожиларнинг етакчиси ва раҳбар намояндаси ҳужжатул ислом вал муслимийн Қози Аскар Арафот саҳросида ўқиб қироат қилиб бердилар.
Матн қуйидагича шарҳ этилган.
بسم الله الرّحمن الرّحیم والحمدلله والصّلاة علی رسوله المصطفیٰ و آله الاطهار الابرار و صحبه الاخیار. قال الله تعالی: وَ اَذِّن فِی النّاسِ بِالحَجِّ یَأتوکَ رِجالًا وَ عَلیٰ کُلِّ ضامِرٍ یَأتینَ مِن کُلِّ فَجٍّ عَمیقٍ؛ لِیَشهَدوا مَنافِعَ لَهُم وَ یَذکُرُوا اسمَ اللهِ فی اَیّامٍ مَعلومات.
Ушбу аршга оид оҳанг қалбларни чорлаган ва асрлар давомида инсониятни бирлик ва ҳамжиҳатлик учун бирлаштиришга даъват этади. Ҳамма инсонлар Иброҳим алайҳис саломнинг чақириғига лаббай деб ифтихор қилишади.
Гарчи, қулоқлар ушбу даъватни эшитмаса ҳам ва қалблар ғафлатда ва жаҳолатда қолган бўлса ҳам, ундан маҳрум бўлишса, гарчи кимдир ушбу бирдамлик ва жаҳон зиёфатига боришга салоҳияти бўлмаса, ундаги нажотга эришолмайди.
Эндиликда Сизлар ушбу илоҳий раҳмат ва баракадан баҳраманд бўлмоқдасиз ҳамда тинчлик ҳукмрон бўлган Аллоҳнинг меҳмонлар жамланадиган ушбу водийга қадам қўйдингиз.
Арафот, Машъар, Сафо, Марво ва Байт, Масжидул Ҳаром, Масжидун Набийнинг ҳаммаси ҳаж ибодатларини адо этиш учун руҳий ва маънавий юксалиш силсиласининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу илоҳий тавфиқ қадрини билиб, ушбу имкониятни ўзининг покланиши учун қулай фурсат деб, қолган умри учун диний ва маънавий озуқани ғамлаб олиш керак.
Муҳим томони шундаки, ҳар бир инсонни фикрини синчковликка ва жиддийликка етаклайдиган мулоҳазалар, барча инсонлар ва авлодлар учун ҳар йили доимий учрашув жойини тайинлаш ва бир белгиланган маконда ҳамда бир вақтда тўпланишдир.
Ушбу замон ва маконнинг бирлашуви ҳаж фарзларининг асосий сирларидан биридир. Шубҳасизки, ушбу йиллик учрашув уларнинг манфаатларига шоҳид бўлиш учун деган оятнинг тасдиғи бўлиб, Ислом уммати Аллоҳнинг уйида тўпланишади. Бу эса, исломий жипслик рамзи ва ислом умматининг тимсоли бўлиб, Байтуллоҳ соясида жамланишини англатади.
Ҳаж зиёрати аслида душманлар истак хоҳишлари қаршисида тура олган маросимдир. Зеро барча давралар хусусан ҳозирги замонда душманлар мусулмонлар орасида низо ва фитна солишни кучайтиришган деб эълон қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари жинояткор ва мустабид АҚШ давлатининг ҳатти ҳаракатлари ва сиёсатига ишора қилиб дедиларки, ислом ва мусулмонлар қарши қаратилган АҚШ сиёсаталари ҳардоим уруш ва фитна солиш, мусулмонлар ўртасида хунрезликларни йўлга қўйиш, золимларни мазлумларга қарши сиёсатларини қўллаб- қувватлаш, золим томонни ҳимоя қилиш, мазлумларга раҳмсизларча босим ўтказиш ва уруш оловини ёқишдан иборатдир.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари мусулмонларени ҳушёрлик ҳамда АҚШнинг шайтоний сиёсатларини чипакка чиқаришга ҳаракта қилишга чақириб, Ҳаж зиёрати ушбу ҳушёрликка замин яратади ва Ҳаж маросимлари эса мушриклар ва мустабидлардан нафратланишнинг фалсафасидир деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб Раҳбари қўшимча қилиб айтдиларки, " Азиз ҳожийлар! Исломий уммат хусусан, Сурия, Ироқ, Фаластин, Афғонистон, Яман, Баҳрайн, Ливия, Покистон, Кашмир, Мянма ва дунёнинг боқша бурчакларидаги мусулмонлар учун дуо қилишни эсдан чиқарманг, Худованди таолло даргоҳидан АҚШ ва бошқа мустабид режимлар жиноятлари ва истибдодини олдини олишини сўранг.
Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи Саййид Али Хоманаий.
1397/5/28 . 1439 / 7-Зулҳижжа