Руҳоний: Эрон миллати бирлик ва ҳамжиҳатлик билан душман фитналарини бартараф этди
-
Руҳоний: Эрон миллати бирлик ва ҳамжиҳатлик билан душман фитналарини бартараф этди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни давлат ҳафталиги бошланганининг иккинчи кунида Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а мақбарасида шундай айтдики, Эрон миллати Атом энергетикаси халқаро агентлигида исломий жумҳурият душманларининг ғаламизлик ҳаракатларини бартараф этди.
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон бирлик, ҳамжиҳатлик ва қатъиятлик билан Сионист лоббийлари ва Американинг фитналарини барҳам берди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни давлат ҳафталиги бошланганининг иккинчи кунида Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а мақбарасида шундай айтдики, Эрон миллати Атом энергетикаси халқаро агентлигида исломий жумҳурият душманларининг ғаламизлик ҳаракатларини бартараф этди.
Шунингдек, Эрон президенти шундай айтдики, бугунги кунда Эрон бегоналарнинг фитналари ортидан қийинчиликларни бошдан ўтказмоқда.
Унга кўра, душман қаршисида сабот ва матонат билан туриш ҳамманинг бурчи ҳисобланади. Шубҳасизки, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан Эрон миллати ҳозирги қийин вазиятдан осонликча ўтади.
Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда Имом Хумайни р.а нинг изидан боришимиз зарурийдир.