БМТ: Американинг Эронга қарши санкциялари ноқонуний ҳисобланади
(last modified Sun, 26 Aug 2018 06:49:59 GMT )
август 26, 2018 11:49 Asia/Tashkent

Америка қўшма штатларининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши жорий этган бир томонлама санкциялари жаҳон эркин савдосига оид қоидаларга зиддир

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Американинг Эронга қарши ноқонуний санкцияларига”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Америка қўшма штатларининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши жорий этган бир томонлама санкциялари жаҳон эркин савдосига оид қоидаларга зиддир. Шу каби чоралар натижасида халқаро муносабатларга жиддий путур етказилади ва жаҳон эркин тижорати жараёнини айрим мамлакатларнинг сиёсий истаклари ва қарашларига тобе қилиб қўяди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари комиссариятининг махсус маърузачиси Идрис Жазоирий ўз чиқишида бу ҳақда шундай айтдики, Американинг Эрон ислом жумҳуриятига қарши бир ёқлама санкцияларини ноқонуний ва инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши дея атади ва жаҳон ҳамжамиятидан АҚШ давлатининг иқтисодий жангига қаршилик кўрсатишларини сўради. Идрис Жазоирий 2015 йилда Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари кенгашининг шахс ҳуқуқларига бир томонлама чоралар қўллашдаги манфий таъсирларни ўрганиш бўйича махсус маърузачиси лавозимига тайинланган эди. Унинг айтишича, Вашингтоннинг бир томонлама кескин чораларни қўллаши Бирлашган миллатлар ташкилотининг тузилмаси ва принципларини савол остига қўяди.

     Шу боис, Американинг Эрон билан эришилган ядровий келишувдан чиқиб кетишидан кейин, Эронга қарши бир ёқлама санкцияларни қайта жорий этишга қаратилган чоралари ғайри қонуний ҳисобланади. Негаки, ядровий келишув Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши ва Американинг ўзи билан эришилган халқаро битим ҳисобланади. Ушбу келишувни бир томонлама бекор қилиш эса, халқаро қонун-қоидаларга зид бўлади. БМТнинг махсус маърузачиси санкцияларнинг инсонларга қарши таъсирларига ишора қилиб шундай айтдики, мен Бирлашган миллатлар ташкилотидан расмий тарзда банкларга, молиявий муассасаларга ва ширкатларга Эронга товар  маҳсулотларини экспорт қилиш хусусан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий ускуналарни экспорт қилиш ва тўловларни амалга оширишлари учун, уларга кафолат беришда қатъий чораларни кўришларини сўрайман. Бирлашган миллатлар ташкилотининг тузилмасига ва тамойилларига асосан санкциялар фақат БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилиниши керак. Шунинг учун, Америка қўшма штатлари томонидан қўлланилаётган кескин чоралар, барча халқаро қонун-қоидалар ва принципларга шу жумладан БМТ уставига қарама-қарши ҳисобланади.

     Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”, халқаро даражадаги мажбуриятлар доирасида қабул қилинган битим ҳисобланади. Ушбу келишув Бирлашган миллатлар ташкилоти ва БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюцияси билан қўллаб-қувватланган. Америка қўшма штатлари томонидан кўрилаётган кескин ҳаракатлар шубҳасизки, сиёсий ўйинлар йўлида ва Американинг ички ихтилофлари фонида амалга ошмоқда. Албатта, ушбу ишлар АҚШда Сионист лоббийларининг мақсадларини ҳам кўзда тутади. Грецияда Университетнинг иқтисод соҳасидаги ўқитувчиси  Янис Вораснинг айтишича, ғарбнинг бошқа мамлакатларга хусусан Эронга қарши санкциялари, жаҳон эркин савдосига доир қоидаларга ва ахлоқий масалаларга ҳам зид бўлади. Шундан келиб чиқиб, ушбу санкцияларнинг барини ва бошқа мамлакатларнинг санкцияларини ҳам тезроқ тўхтатиш керак.

      Шубҳасизки, Эрон ислом жумҳурияти халқаро майдонда Американинг халқаро меъёрлар ва нормаларга зид равишда олиб бораётган ҳаракатларига қарши курашиш учун, ҳамма воситаларни ва мавжуд имкониятларни ишга солади. Шу ҳафта Гага халқаро суд маҳкамасида Эрон ислом жумҳуриятининг Америка қўшма штатлари устидан тақдим этган шикоятини эшитиш учун Суд мажлиси ўтказилади. Санкция халқларнинг ҳуқуқларини бузиш ва зўравонлик учун бир восита бўлмаслиги керак. Америка томонидан олиб борилаётган кескин чоралар, Эрон миллатининг ҳуқуқларини поймол қилмоқда. АҚШ президенти Доналд Трампнинг инсониятга қарши ноқонуний санкциялари фақат Эронга қаратилган эмас. Ушбу мавзунинг аҳамияти вақт ўтиши билан янада ошкор бўлияпти. Эндиликда, жаҳондаги кўп қиррали ёндашувлар тузилмаси Американинг санкциялари билан жиддий таҳдидга дуч келди.

         Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ