Эрон президенти Қатар амири билан телефон орқали суҳбатлашди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Қатар амири билан телефон орқали суҳбатларида Эрон ва Қатар давлатлари ўртасида сиёсий ва иқтисодий арсадаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун кўп потенсиалллар ва имкониятлар мавжудлиги ҳамда ўзаро алоқаларни ошириш йўлида ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали суҳбатида икки мамлакат тожирлари ва инвесторлари фаолиятини осонлаштириш усун саъй ҳаракта қилиш зарурлигига тўхталиб, денгиз ва портлар тармоғидаги ҳамкорликларни кучайтириш ва қўшма бир кема йўлини йўлга қўйиш ҳар икки мамлакат савдо- иқтисодий ҳамкорликларини янада мустаҳкамланишига замин яратиши мумкин деб изоҳлади.
Эрон президенти шунингдек икки давлат саъй-ҳаракати ва азм иродаси билан Теҳрон ва Доха ўртасидаги алоқаларни икки мамлакат манфаатлари йўналишида кенгайтириши ва олдингиданда чуқурлаштиришига шак- шубҳа йўқлигини маълум этди.
У АҚШнинг қонунларни бузиши айниқса Баржом ядровий дастурига қарши позициясига ишора қилар экан, Баржом ядровий дастурини қўллаб- қувватлаш ҳамда АҚШнинг ноқонуний санкциялари қаршисидаги айрим мамлакатлар хусусан Қатарнинг сиёсий позициясини мақтади.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳам бу суҳбатда турли соҳаларда икки мамлакатнинг дўстона алоқаларига ишора қилиб, Қатар бўҳрони мавзўсида Эроннинг конструктив позициясини олқишлади. У дедики Қатар халқининг бирдамлиги ҳамда қўшни ва дўст мамлакталар хусусан Эроннинг ёрдами ва ҳамкорлиги биан Қатар давлати ўзига қарши жорий этилган золимларча қўршов ва ундан келиб чиққан муамоларан нажот топди.
Қатар амири шунингдек Доха давлатини Баржом ядровий дастурини бузилишига қарши эканлигини маълум этар экан, Қатар ҳардоим Теҳрон билан алоқаларини янада кенгайтиришга қизиқиб шунингдек сиёсий муаммоларга ечим топиш учун осойишта мақсаддаги йўллардан фойдаланишни ҳимоя қилади деб эълон этди.