Ироқчи: АҚШ устидан тақдим этилган шикоят Эроннинг ҳақ эканлигини исботлашдир
(last modified Wed, 29 Aug 2018 12:49:53 GMT )
август 29, 2018 17:49 Asia/Tashkent
  • Ироқчи: АҚШ устидан тақдим этилган шикоят Эроннинг ҳақ эканлигини исботлашдир
    Ироқчи: АҚШ устидан тақдим этилган шикоят Эроннинг ҳақ эканлигини исботлашдир

Америка устидан тақдим этилган шикоят Эроннинг жаҳон ҳамжамияти олдида ҳақ эканлигини исботлаш учун бўлиб, Эрон ислом жумҳурияти ҳозиргача, ўз мажбуриятларига қатъий амал қилиб келган. Америка эса ўз зиммасига олган мажбуриятларини ижро этмади.

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлари бўйича ўринбосарига кўра, Америка устидан тақдим этилган шикоят Эроннинг жаҳон ҳамжамияти олдида ҳақ эканлигини исботлаш учун бўлиб,

Эрон ислом жумҳурияти ҳозиргача, ўз мажбуриятларига қатъий амал қилиб келган. Америка эса ўз зиммасига олган мажбуриятларини ижро этмади. 

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Аббос Ироқчи Эрон ислом жумҳуриятининг Америка қўшма штатлари устидан Гага Халқаро Суд маҳкамасига шикоят тақдим этгани ҳақида шундай айтдики, 

Америка билан 1955 йилда эришилган келишувга биноан, АҚШга қарши шикоят Гага судига тақдим этилди. Эрон ва Америка ўртасидаги шартномага асосан, АҚШнинг Эронга қарши жорий этган санкциялари қонунга зиддир. 

Жорий йилнинг 8 май кунида Американинг ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб кетиши ва Эронга қарши ғайриқонуний санкцияларни қайта жорий этилиши, икки мамлакат ўртасида 1955 йилда имзоланган дўстлик битимини бузиш ҳисобланади.

Шундан сўнг, Эрон Голландиянинг Гага шаҳрида жойлашган Халқаро Суд маҳкамасига АҚШнинг устидан шикоят қилиб, даво аризасини топширди. Халқаро Суд маҳкамасида Эрон томонидан тақдим этилган шикоят бўйича биринчи суд мажлиси 27 август куни бўлиб ўтди.  

Ёрлиқ