Жобирий Ансорий: Сурия бўҳронини тез орада ҳал этиш Эроннинг минтақадаги асосий сиёсатидир
Сиёсий масалалардаги Эрон ТИВ раҳбарининг ёрдамчиси кеча Теҳрон шаҳрида Сурия ишларидаги Британиянинг махсус вакили Мартин Лонгтени қабул қилганида Сурия бўҳронига зудлик билан ечим топиш Эроннинг минтақадаги асосий сиёсатларидан эканлигига тўхталиб, дедики Сурияда бўҳронларни вужудга келгани билан инсоний ва инсонпарварлик мавзўларга ҳардоим Эрон алоҳида эътибор қаратган ва бу заминдаги сиёсатлари бутунлай шафоф ва аниқдир .
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Жобирий Ансорий кимиёвий қурол ва яроқлардан энг катта зарар кўрган мамлакталардан бири сифатида Эрон ислом жумҳуриятини низо ва урушларда бундай қуроллардан фойдаланилишига мутлақо зид эканлигига тўхталиб, Теҳрон давлати шунингдек кимиёвий қурол масаласида ҳам прокурор, ҳам суд ва ҳам ҳукм ижрочиси ролларни ўйнаётган ва Сурияда мағлубд бўлган сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун бу мавзўдан абзал сифатида фойдаланмоқчи бўлаётган айрим давлатларнинг бирёқлама ҳатти- ҳаракталарига ҳам қарши эканлигини эълон қилди.
Сурия ишларидаги Британиянинг махсус вакили Мартин Лонгден ҳам бу учрашувда Сурия бўҳрони, Эдлеб минтақаси вазияти ва келажаги ҳамда бу минтақада кимиёвий қуроллардан фойдаланишининг эҳтимоли хусусида Лондон давлатининг хавотирланиши ҳамда олиб боарётган сиёсатларини шарҳлар экан, Сурия бўҳрони хусусидаги Теҳрон ва Лондон ҳамкорликларини олқишлади ва Британия давлатининг Сурия бўҳронига ечим топиш ва бу мамлакатда тинчлик ўрнатиш жараёнига ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.
25 август куни Россия Мудофаа вазирлиги ҳам террорчилик гуруҳлар ва уларни Ғарбдаги ҳомийлари Сурияда кимиёвий қуроларнинг янги сенариясини ижро этиш учун тайёргарлик кўраётганлигини эълон қилганди.