Зариф: Сурияни қайта тиклашда эронлик ширкатларнинг иштирок этиши учун қулай фурсат бўлади
(last modified Wed, 05 Sep 2018 12:11:40 GMT )
сентябр 05, 2018 17:11 Asia/Tashkent
  • Зариф: Сурияни қайта тиклашда эронлик ширкатларнинг иштирок этиши учун қулай фурсат бўлади
    Зариф: Сурияни қайта тиклашда эронлик ширкатларнинг иштирок этиши учун қулай фурсат бўлади

Сурия ва Ироқни қайта тиклаш эронликлар учун муҳандислик ва техника хизматларини тақдим этиш ва иш бандлиги учун имконият бўлиб, икки тараф учун самарали ютуқ бўлади

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Сурия ва Ироқни қайта тиклаш жараёнида Эрон ширкатларининг иштирок этиши учун қулай фурсат бўлади. 

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф мухбирлар билан қилган суҳбатида Сурияни тиклаш жараёнига ишора қилиб шундай айтдики, Сурия ва Ироқни қайта тиклаш эронликлар учун муҳандислик ва техника хизматларини тақдим этиш ва иш бандлиги учун имконият бўлиб, икки тараф учун самарали ютуқ бўлади. 

Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ президенти Доналд Трампнинг Сурия ҳақида билдирган баёноти ҳақида шундай айтдики, Трампнинг Америка ичидаги шароити унчалик ҳам яхши эмас. Шунинг учун, Трамп Сурия халқига қарши ҳарбий ҳаракатларни қўлламоқчи.  

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, америкаликлар терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳеч қандай ижобий натижаларни кўрсатгани йўқ. 

Шунингдек, Зарифнинг қўшимча қилишича, Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Саййид Аббос Ироқчининг Англия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашувида икки тараф молиявий ва банк алоқалари ҳамда ядровий келишув ижроси юзасидан фикр алмашди.