Эрон парламенти раиси Белоруссия президенти билан учрашди
(last modified Sat, 08 Sep 2018 13:08:01 GMT )
сентябр 08, 2018 18:08 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси Белоруссия президенти билан учрашди
    Эрон парламенти раиси Белоруссия президенти билан учрашди

Али Лорижоний жума куни Белоруссия президенти Александр Лукашенко билан, ушбу мамлакатнинг истиқлол саройида учрашганида икки юртнинг ҳамкорликларини янада кенгайтиришини лозим ва зарурий деб атади. 

Эрон парламент раиси ва Белоруссия президенти минтақа ва халқаро масалалар юзасидан ва икки томонлама алоқалар ҳақида суҳбатлашди. 

Мажлис ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний жума куни Белоруссия президенти Александр Лукашенко билан, ушбу мамлакатнинг истиқлол саройида учрашганида икки юртнинг ҳамкорликларини янада кенгайтиришини лозим ва зарурий деб атади. 

Белоруссия президенти ҳам Эрон билан тижорат, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш учун ўз мамлакатининг тайёр эканлигини маълум қилиб, икки мамлакат ўртасида экспорт ва импорт кўламини янада кенгайтиришни истади. 

Эрон парламенти раиси Али Лорижоний пайшанба куни парламент ҳайъати ва иқтисодий делегацияга бошчилик қилиб Россиянинг Волгоград шаҳридан Белоруссиянинг Минск шаҳрига борди. 

Ёрлиқ