Исломий Инқилоб Раҳбари: Эрон халқи АҚШни мағлуб этди
Бутун Эрон қуролли кучлари муаззам қўмондони Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий дедиларки, Эрон ислом жумҳурияти ва халқи АҚШ қаршисида тура олган ва душманларнинг зўравонликлари ва таҳдидларидан қўрмаган, ҳамда ўз қудратига ишониб, таянган халқ, буюк қудратларнинг позициясини ҳам ўзгартириши ва мағлуб этиши мумкинлигини исботлаб бердилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бугун якшанба Эрон ислом жумҳурияти армиясининг зобитлик университетлари талабаларининг 16 чи қасамёд ва битириш маросимларида минтақада нотинчликлар ва нобарқарорликларни вужудга келтириш мақсадида бўлган зўравон қудратларнинг ёвузликка асосланган сиёсатларига ишора қилиб, зўравон қудратлар ва улар бошчилигида золим АҚШ режими хунрезликлар, ички урушлар ҳамда террорчилик фаолиятларни ва минтақадаги тўқнашувларни кенгайтириш орқали ўз манфаатларини таъминлашни кўзда тутганлар, афсус билан айтганда минтақадаги айрим давлатар ҳам Вашингтон давлатига кўмаклашмоқда деб буюрдилар.
Бутун Эрон қуролли кучларининг муаззам раҳбари АҚШ ва сионистик режимининг асли мақсадини минтақада исломий бир қудратни вужудга келишини олдини олишга қаратилганлигига тўхталиб, бу режимлар исломнинг ўта жозибали ва муҳим мурожаатини маҳрум инсонлар ва бечораларни ҳимоя қилишга асосланганлигини яхши биладилар, бинобарин ислом меъёрлари асосида янги бир қудратни ташкил топишидан хавотирга тушишган деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари исломий Эронни зўравон ва импера тузумлар қаршисида қудрат билан тура олганини минтақада халқаро миқёсидаги золимлар мақсдадини мағлуб бўлишига олиб келганлигини таъкидлаб, сиёсий таҳлилчилар ҳамда дунёдаги доно ва оқил шахслар Эрон давлатини Худованд ва миллий қудратига таяниб, минтақада халқаро қудратларни мағлуб этганидан ҳайратга тушганлар ва ушбу ҳақиқатни тан олишмоқда деб эълон этдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида 40 йилдан бери Эрон ислом жумҳурияти АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг душманона сиёсатларига дучор бўлган, аммо эндиликда исломий тузумнинг кичик бир ниҳоли катта ва самарали дарахтга айланган. Бундан ташқари зўровон қудратларнинг барча душманона ҳатти -ҳаракатлари билан бир пайтда, бу мувафаққиятлар халқлар кўнгилларини жалб этиб минтақадаги АҚШнинг барча фитналари чипакка чиқарилишига замин яратмоқда деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари дедиларки, Сурия, Ироқ ва Ливанни минтақада АҚШнинг барча фитналарини мағлуб этилганлигининг ёрқин мисоли эканлигини тасдиқлаб, буларнинг барчаси Парвардигор азамати ва қудурати ҳамда илоҳий ваъдаларнинг рост эканлигинининг нишонасидир. Зеро Парвардигор ҳам , Худога ёрдам берсангиз, Худованд ҳам сизларга нусрат ва ғалаба, устуворлик ва мустаҳкамлик ато этади деб буюрган.