Америка "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг ижро этилишида пассив ҳаракат қилияпти
Америка "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг ижро этилишида пассив ҳаракат қилияпти
Эрон ташқи ишлар вазири Америка қўшма штатларининг Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг ижро этилишидаги фаолиятини пассив деб атади. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Қозоғистондан Теҳронга парвоз қилиш чоғида Эрон телерадиокомпанияси мухбирлари билан суҳбатида шундай таъкидладики, Америкаликлар ўз мажбуриятларини бажаришмаяпти ва берган ваъдаларининг устидан чиқишмаяпти. Америка давлати Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган келишувнинг ижро этилишида ҳеч қандай таъсирга эга эмас. Эрон ташқи ишлар вазирининг айтишича, Эрон халқи бир миллат сифатида босим ва зўравонликка нисбатан қатъиятлик кўрсатади. Унга кўра, Эрон мазкур келишувдаги мажбуриятларини бажаришда жиддийлик билан ёндашиб келмоқда ва муқобил тарафга ҳам ушбу соҳада ўз мажбуриятларини ва ваъдаларини амалга оширмасликларига ижозат бермайди.