Шамхоний: Эрон халқи ҳеч қачон зулм ва адолатсизликка таслим бўлмайди
Али Шамхоний душанба куни Американинг Эронга қарши ноқонуний санкцияларидан кўзланган мақсадни Эрон халқининг иқтидор ва қудрат потенциалини ҳамда воситаларини чеклаб қўйиш деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон миллати хавфсизлик ва мудофаа сингари ўз иқтисодини юксалтиришга қодир бўлади.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котибига кўра, Эрон миллати ҳеч қачон зулм, адолатсизлик ва таҳқирлашга таслим бўлмайди ҳамда душманнинг ўзини хор қилади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Али Шамхоний душанба куни Американинг Эронга қарши ноқонуний санкцияларидан кўзланган мақсадни Эрон халқининг иқтидор ва қудрат потенциалини ҳамда воситаларини чеклаб қўйиш деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон миллати хавфсизлик ва мудофаа сингари ўз иқтисодини юксалтиришга қодир бўлади.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котибининг таъкидлашича, жаҳон миқёсида зўравонлик ва куч ишлатиш даври ўтиб кетди ҳамда Эронга қарши ҳар қандай душманона ҳаракатлар жавобсиз қолмайди.
Али Шамхоний ракета дастурини Эрон иқтидорининг омили деб атади ва шундай қайд этиб ўтдики, Россия ва Туркия президентларининг Теҳронда Сурия мавзуси бўйича уч томонлама саммитда иштирок этишлари Эроннинг минтақавий иқтидорини намоён этади.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котибига кўра, Ироқнинг Курдистон минтақасида террорчи гуруҳ томонидан нотинчлик келтириб чиқариш ҳаракатларига ракета билан жавоб қайтариш ҳам, Эронга қарши ҳар қандай таҳдид жавобсиз қолмаслигини англатади.