Эрон атом энергияси ташкилоти раиси ва Росатом ширкати бош директори учрашди
Эрон атом энергияси ташкилоти ядровий энергия тармоғида тараққий этиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда илмий ҳамкорликларни янада кенгайтиришни шунингдек, ушбу ишларни турли соҳаларда амалга оширишда фақат тинчлик мақсадларини кўзлашни таъкидлайди
Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси ва Росатом давлат ширкатининг бош директори Вена шаҳрида Атом энергияси халқаро агентлигининг йиллик умумий конференцияси доирасида бир-бирлари билан учрашиб, суҳбат ўтказишди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабарига кўра, Али Акбар Солеҳий Росатом давлат ширкати бош директори Алексей Лихачев билан учрашганида Эрон ва Россия ўртасидаги тинчлик йўлидаги ядровий соҳанинг ривожланиши бўйича ҳамкорликларига ишора қилиб шундай айтдики,
Эрон атом энергияси ташкилоти ядровий энергия тармоғида тараққий этиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда илмий ҳамкорликларни янада кенгайтиришни шунингдек, ушбу ишларни турли соҳаларда амалга оширишда фақат тинчлик мақсадларини кўзлашни таъкидлайди.
Алексей Лихачев ҳам ушбу учрашувда Россиянинг Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашини қайд этиб, Росатом ширкатининг Эрон атом энергияси ташкилоти билан электр энергиясини ишлаб чиқариш мақсадида ўртача қудратли реакторларни ишлаб чиқариш йўлида икки томонлама ҳамкорлик қилиш учун тайёр эканлигини маълум қилди.