сентябр 19, 2018 17:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳуриятида Ҳусайн ас нинг Тосуо маросими ўтказилди
    Эрон ислом жумҳуриятида Ҳусайн ас нинг Тосуо маросими ўтказилди

Эрон ислом жумҳурияти Ҳусайн аснинг Тосуо кунида қора кийимга бурканди ҳамда ғам-андуҳ билан мотам ва азадорликда ўтказди. 

Бугун чоршанба ҳижрий-қамарий 1440 йил муҳаррам ойининг 9 куни, 2018 йил 19 сентябр куни Ҳусайн аснинг Тосуо кунига тўғри келади.

Ҳусайн аснинг Тосуо маросими билан бир пайтда, Эроннинг барча шаҳарларида азадорлар кўча ва хиёбонларга чиқишди ҳамда мазлум мавлолари Имом Ҳусайн аснинг шаҳид бўлганлиги ғамида мотам тутишди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, аҳолининг турли қатламларидан иборат бўлган ёшу-қари азадорлар ҳайъати занжир билан урадиган ва кўкракка урадиган гуруҳлар шаклида хиёбонларда, масжидларда, такиягоҳларда ва Ҳусайнияларда маросимлар ўтказишди. 

Улар шаҳидлар саййиди ҳазрати Имом Ҳусайн ас ва унинг вафодор ёру-дўстларининг хотирасиниёдга олиш ва улуғлаш билан, мавлоларининг ғурбати ва шаҳид бўлганлиги ғамида мотам қилишди ва Або Абдуллоҳ ал-Ҳусайннинг ҳаракатларини қайта жонлантиришни мақсад қилишди. 

Эрон ислом жумҳуриятининг мўмин ва художўй халқи бугун бутун мамлакат бўйлаб Ҳусайнияларда, масжидларда шунингдек, Машҳад шаҳридаги жаҳон шиаларининг саккизинчи имоми бўлмиш Ризо ас ҳазратларининг пок ҳарамларида ва Қум шаҳридаги Маъсума саломуллоҳ ас ҳазратларининг пок ҳарамларида азадорлик ўтказишмоқда. 

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Имом Ҳусайн аснинг шаҳид бўлган кунларига тўғри келади. Имом Ҳусайн ас ҳижрий қамарий ҳисоб билан 61 йил муҳаррам ойининг ўнинчи кунида Карбалода 57 ёшида шаҳид бўлган.

Эрон ислом жумҳуриятининг телерадиокомпанияси Имом Ҳусайн аснинг тосуо ва ошуро куни билан ҳамма мусулмонларни айниқса шиалар ва жаҳон эрксеварларига ҳамдардлик изҳор этади.

Ёрлиқ