сентябр 22, 2018 17:22 Asia/Tashkent
  • Эрон қуролли кучларининг паради террорчилик ҳужумига қарамай ўтказилди
    Эрон қуролли кучларининг паради террорчилик ҳужумига қарамай ўтказилди

Эроннинг жануб ғарбидаги Аҳвоз шаҳрида террорчилик ҳужуми содир этилишига қарамай, бугун шанба куни Муқаддас мудофаа ҳафталиги бошланиши муносабати билан, Эрон қуролли кучларининг ҳарбий парад маросими бутун мамлакат бўйлаб барча шаҳарларда ўтказилди. 

Муқаддас мудофаа ҳафталигининг биринчи кунида Эрон ислом жумҳурияти армияси, Исломий инқилоб соқчилар корпуси, кўнгиллилар ва Эрон ички ишларининг намунавий бўлинмаларининг парад маросими тули хил ҳарбий техникалар ва ҳарбий ускуналар ҳамроҳлигида мамлакатнинг,

турли шаҳар ва вилоятларида бугун шанба куни эрталаб ўтказилди ва Эрон қуролли кучлари ушбу ҳарбий парадда ўзларининг мудофаавий шайликларини намойиш этишди. 

Аҳвоз шаҳрида Лондон ва Риёзнинг ҳимояси остида бўлган ал-Аҳвозия номли такфирчи террорчи гуруҳ, ўтган йилда ҳам Роҳёни Нур минтақаларига ташриф буюрган карвонга ҳужум қилган эди.

Бугун ҳам ушбу террорчи гуруҳ Эрон қуролли кучлари паради ўтказилаётган паркдан туриб, ҳарбий парад маросимини томоша қилиб турган аҳолига қарата ўт очди.  Ушбу террорчилик ҳужуми  оқибатида бир қанча инсонлар хусусан аёллар ва ёш болалар шаҳид ва ярадор бўлишди. 

Аҳвозда Эрон қуролли кучларининг парадини томоша қилиб турган аҳолига қарата террорчилик ҳаракатларини содир этиш, душманнинг Эронда кўча ва хиёбонларда нотинчликлар келтириб чиқаришда ноумид бўлганлигини англатади.

Бугунги ҳарбий парадда 10 нафар шаҳид бўлди ва ўнлаб кишилар оғир тан жароҳати олишди. Шаҳид ва ярадор бўлганларнинг аксариятини ноҳарбий бўлган тинч аҳоли ташкил этади.      

Ёрлиқ