Руҳоний: Эрон миллати яна бир бор душманни маюс қилади
Эрон халқи ўтмишдаги сингари душманни маюс қилади. Унинг таъкидлашича, бугун прокси урушини бошқа кераги йўқ. Балки, АҚШнинг ўзи Эрон миллатига қарши турибди ва ўз ваъдасини ва мажбуриятларини бажармасликни бошлади
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон халқи ўтмишдаги сингари душманни маюс қилади. Унинг таъкидлашича, бугун прокси урушини бошқа кераги йўқ. Балки, АҚШнинг ўзи Эрон миллатига қарши турибди ва ўз ваъдасини ва мажбуриятларини бажармасликни бошлади.
Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни Теҳронда Эрон қуролли кучларининг парад маросимидаги чиқишида, Американинг ядровий келишувдан чиқиб кетганига ишора қилиб шундай айтдики,
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ядровий келишуви доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастуридан" чиқди. Аммо, унинг асосий мақсади Эрон ислом жумҳуриятининг низомига ва инқилоб асосларига зарба бериш бўлган.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Америка қўшма штатларининг Эронга қарши иқтисодий урушига ишора қилиб шундай айтдики, дунё халқлари бугун АҚШнинг кескин чораларининг қоралайди. Лекин, шубҳасизки, ушбу иқтисодий, сиёсий ва руҳий урушда Американинг ўзи мағлубиятга учрайди.
2018 йил 8 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан ядровий дастур бўйича келишувдан чиқишини ва Эронга нисбатан барча санкциялар қайта тикланишини ҳамда у билан бизнес юритадиган мамлакатларга ҳам санкциялар жорий этилишини эълон қилганди.