Туркманистон президенти Эрон миллатига тасаллият изҳор этди
сентябр 24, 2018 20:42 Asia/Tashkent
Туркманистон президенти шанба куни Эроннинг Аҳвоз шаҳрида содир бӯлган террористик амалини қоралади.
Туркманистон президенти шанба куни Эроннинг Аҳвоз шаҳрида содир бӯлган террористик амални қоралади. 22 сентябрь куни Эроннинг Аҳвоз шаҳрида ўтказилаётган ҳарбий парадга террорчилик ҳужуми уюштирилди.
Бу террорчилик ҳужуми оқибатида бир неча эронликлар ҳалок бўлган, кӯплаб кишилар тан жароҳати олишган.
ИРНА хабарига кӯра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга йӯллаган мактубида Эрон давлати, халқи ва махсусан шаҳид бӯлганларнинг оила аъзоларига тасаллият ва ҳамдардлик изҳор этди.