Ядровий келишувда иштирок этган тарафлар Эрон билан иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди
(last modified Tue, 25 Sep 2018 09:07:01 GMT )
сентябр 25, 2018 14:07 Asia/Tashkent
  • Ядровий келишувда иштирок этган тарафлар Эрон билан иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди
    Ядровий келишувда иштирок этган тарафлар Эрон билан иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди

Ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг тўла ижро этилишини таъкидлашди ва санкцияларни бартараф этиш ҳамда иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришни алоҳида таъкидлаб ўтишди

Эрон, Франция, Россия, Хитой, Англия ва Германия ташқи ишлар вазирлари ўз баёнотларида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги

"Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг тўла ижро этилишини таъкидлашди ва санкцияларни бартараф этиш ҳамда иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришни алоҳида таъкидлаб ўтишди

Европа иттифоқи (ЕИ) дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг маълум қилишича, Европа мамлакатлари, Буюк Британия, Хитой ва Россия Эрон билан савдо қилиш учун молиявий механизм яратмоқчи. 

«Европа иттифоқига аъзо давлатлар Эрон билан молиявий транзакциялар ўтказиш учун юридик шахс ташкил этади», - деди Могерини БМТдаги вазирлар учрашуви якунлари бўйича.

Унинг таъкидлашича, бундай қадам Европа компанияларига Европа қонунчилигига мувофиқ Эрон билан битимларни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, ушбу қарор Эронни бозордаги бошқа иштирокчилар учун очиқ қолдиради.

Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари Эрон билан битимларни амалга ошириш учун мавжуд каналларни сақлаб қолишга қарор қилишди.

Ёрлиқ