Спортдан терроризмгача бўлган курашларда қўлга киритилган ютуқлар Раҳбар нигоҳидан
(last modified Tue, 25 Sep 2018 09:58:05 GMT )
сентябр 25, 2018 14:58 Asia/Tashkent
  • Спортдан терроризмгача бўлган курашларда  қўлга киритилган ютуқлар Раҳбар нигоҳидан

22-сентябрда Аҳвоз шаҳрида содир этилган жиноятлар Эрон халқининг тараққиёт йўлидаги ҳаракатларида кўплаб душманликлар мавжудлигини намоён этди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари душанба куни Индонезияда барпо бўлган "Осиё ўйинлари-2018" мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган спортчилар билан бўлган учрашувда Аҳвозда содир этилган терактга ҳам ишора  қилиби, бу номардларча бўлган жиноятлар Сурия ва Ироқда ёмон ҳолатда қолган вақтларида Америка қутқарган ҳамда Арабистон ва БАА томонидан пул олувчи кишилар орқали содир этилганини баён этдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари "Осиё ўйинлари-2018" мусобақаларида қатор медалларни қўлга киритган эронлик йигит ва қизларнинг спортдаги бу улкан ютуқлари мамлакат ва халқ учун катта ифтихор эканлигини ва аммо бу каби муваффақиятлардан зўравон  қудратлар хурсанд бўлмаслигини ҳам таъкидладилар.

Ул ҳазратга кўра, зўравон қудратлар Эрон халқининг ҳар соҳада қўлга киритадиган ютуқларидан асабийлашишади. Бинобарин сизларнинг Осиё ўйинларидаги мусобақаларда эришган ғалабаларингиз  Эрон халқининг ғалабаси ва душманларнинг мағлубиятидир.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Исроил режими спортчилари билан  бўладиган рақобатларда иштирок этмаслик хусусида ҳам эслатиб, Исломий Жумҳурият Инқилоб аввалидан бошлаб Сионистик режим ва Жанубий Африкадаги ирқчилик режимини расман тан олмаганини урғулаб, Жанубий Африкадаги ирқчилик режими таназзул топганини ҳамда босқинчилик, сохталик ва ирқчиликдан ташкил топган сионистик режими ҳам  қулашини баён қилдилар.

Мазкур учрашувда ўтган йилнинг июнь ойида ИШИД террорчи гуруҳининг айрим унсурлари томонидан Теҳронда содир этилган террорчилик амалиётлари ва Суриядаги террорчиларнинг ушбу терактларига  қарши Эрон ракета ҳужумлари билан жавоб қайтаргани бобида ҳам сўзлар айтилди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари спортчилар билан бўлган учрашув поёнида Аҳвоз шаҳрида содир этилган террорчилик амалиётида иштирок этган ва ёрдам берган  кишилар қаттиқ тарзда жазоланишини урғулаб ўтдилар.