Одил Жубайр Эронга қарши асоссиз айбловларни илгари сурди
(last modified Sat, 29 Sep 2018 15:14:35 GMT )
сентябр 29, 2018 20:14 Asia/Tashkent
  • Одил Жубайр Эронга қарши асоссиз айбловларни илгари сурди
    Одил Жубайр Эронга қарши асоссиз айбловларни илгари сурди

Саудия Арабистон ташқи ишлар вазири Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясида Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ва Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга ҳамроҳ бўлиб, Эрон ислом жумҳуриятини терроризмни ҳимоя қилишда айблади ва Эронни Ўрта Шарқ минтақасида беқарорлик келтириб чиқаради деб иддао қилди 

Саудия арабистони ташқи ишлар вазири жума куни яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятига қарши сохта иддаолар ва айбловларни илгари сурди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Одил Жубайр Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясида Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ва Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга ҳамроҳ бўлиб, Эрон ислом жумҳуриятини терроризмни ҳимоя қилишда айблади ва Эронни Ўрта Шарқ минтақасида беқарорлик келтириб чиқаради деб иддао қилди. 

Арабистон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Вашингтоннинг Эронга қарши курашиш учун олиб бораётган стратегиясини Риёз давлати қўллаб-қувватлайди. 

Эрон ислом жумҳурияти АҚШ ва Арабистоннинг ҳимояси остида бўлган террорчи гуруҳларга курашиш учун айниқса Ироқ ва Суриядаги террорчиларга қарши курашиш ушбу мамлакатларнинг расмий сўрови билан, мазкур давлатларга маслаҳатли ёрдамларни тақдим этади. 

Лекин, Эрон ислом жумҳуриятининг терроризмга қарши курашдаги ҳаракатлари Трамп, Нетаняҳу ва Саудия арабистони расмийларига унчалик ҳам ёқмайди. 

Саудия арабистони уч йилдан кўпроқ вақтдан буён Яманни қуруқликдан, ҳаво ва сувдан туриб қамалга олди ва бомбардимон қилиб келмоқда. Одил Жубайр Эрон ислом жумҳуриятини Яманга қурол-яроқ етказиб туришда айблади ва шундай иддао қилдики, яманликлар ҳозирга қадар Эронда ишлаб чиқарилган бир юз тўқсон тўққизта баллистик ракетани Арабистонга қарата отди.   

Ёрлиқ