Зариф: Нетаняҳу иддаоларида асос йўқ
(last modified Sun, 30 Sep 2018 05:52:10 GMT )
сентябр 30, 2018 10:52 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари АҚШнинг СИ БИ ЭС телеканали билан суҳбатида Теҳрон яқинида махфий ядровий омбор мавжудиги тўғрисидаги сиоинстик режими бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг иддаоларида асос йўқлигини таъкидлаб, Бинямин Нетаняҳу 1992 йилдан бери Эрон ислом жумҳуриятига айблов эълон қилишни давом эттирмоқда деб қўшимча қилди.

"Меҳр" ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон ТИВ раҳбари  Халқаро Атом энергияси агентлиги бир неча маротаба Эроннинг ядровий фаолиятини тинч йўналишда эканлигини тасдиқлаганига ишора қилар экан, дедики, Халқаро Атом энергияси агентлиги Нетаняҳунинг олдинги иддаоларини текшириб, уни рад этган.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  сиоинстик режими бош вазири ҳар доим хатоликка йўл қўяди деб таъкидлади.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу пайшанба куни БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишда сўзлаган нутқида Эронга қарши янги айбловларни эълон қилиб, бир қатор суратларни кўрсатиш орқали Теҳронда махфий ядровий омборхона борлигини иддао қилди.

27 сентябрь куни Нетаньяҳу Исроил разведкаси Эрон пойтахтида тонналаб ядро қурилмалари мавжудлигини аниқлагани ҳақида хабар қилганди. Унинг сўзларига кўра, Теҳронда атом лойиҳаси билан боғлиқ бўлган 15та юк контейнери мавжуд. Сиёсатчи ўз сўзларига дастак сифатида сунъий йўлдош орқали олинган суратларни намойиш этганди.

Ҳолбуки, Сионистик режимнинг ўзи юзлаб ядровий калакчаларга эга бўлиб, Теҳрон ҳукуматини яширин тарзда ядровий дастурларни амалга ошираётганликда айблади.