Исломий Инқилоб соқчилар корпуси террористлар қароргоҳига ракета ҳужуми уюштирди
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг жамоатчилик билан муносабатлар бўлими тарқатган баёнотида мазкур корпус ҳарбий бўлинмалари томонидан Суриянинг Фурот минтақаси шарқида жойлашган Аҳвоз терактлари ижрочилари позициясига қарата ракета ҳужуми уюштирилганини маълум қилди.
Сипоҳнюсга кўра, Исломий Инқилоб соқичлар корпуси жамоатчилик билан муносабатлар бўлимининг баёнотида келтирилишича, Эроннинг Аҳвоз шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужумидан сўнг, бугун мазкур корпуснинг ҳаво ҳужумларига қарши бўлинмаси АҚШ ва сионистик режими ҳимояси остидаги террорчи гуруҳлар қароргоҳларига ракета ҳужуми уюштирди.
Айтиш жоизким, Эроннинг Аҳвоз шаҳрида содир этилган терактларда 26 нафар шаҳид бўлиб, Эроннинг 69 нафар ҳимоясиз фуқаролари жароҳат олганди.
Исломий Инқилоб соқчилалар корпуси баёнотида шунингдек, Эрон ғарбидаги Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳаво ҳужумига қарши бўлинмалари базасидан 6 ўрта масофага учадиган баллистик ракета билан террорчилик гуруҳлар қароргоҳи ва марралари нишонга олинди. Соқчилар корпуси ҳарбийлари 570 километр узқоқликдаги ёлланма ва жинояткор террорчилик гуруҳлар қароргоҳини нишонга олишди деб эълон этилган.
Террорчилар қарргоҳига қарата амлага оширилган ракета ҳужуми ортидан Исломий Инқилоб соқичлар корпусининг 7 учувчисиз учоғи ҳам ёлланма террорчилар позицияси ва марраларини бомбардимон этди.
Батафсил маълумот ва ҳисоболарга асосланган ҳолда, ушбу амалиётда террорчиларнинг бир қатор етакчилари ва аъзолари ўлдирилган. Бундан ташқари террорчиларнинг ўқ -дори омборлари ва ҳарбий инфратузилмалари йўқ қилинди, деб эълон қилинган мазкур баёнотда.
Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг жамоатчилик билан муносабатлар бўлими баёнотида шунингдек Эрон халқининг хавфсизлиги, мамлакат қуролли кучларининг қизил чизиғи ҳисобланади. Қуролли кучлар Исломий Эронни ҳимоя қилиш, ҳамда халқ тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бор куч- қудратини ишга солади. Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси душманларнинг ёвузлиги ва жиноятларига залворли мушт билан қатъий жавоб беришга доимо тайёр турибди, деб таъкидланган.