Эрон давлати НАТО иддаоларига муносиб жавоб берди
(last modified 2018-10-04T07:15:07+00:00 )
октябр 04, 2018 12:15 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби
    Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, НАТО бош котиби барчадан аввал АҚШнинг бирёқлама ва хатарли сиёсатлари ҳамда НАТОнинг ушбу аъзосининг халқаро қонунларга риоя қилмаётганлигидан ташвиш билириши зарур деб айтди.

Кеча НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг  НАТОга аъзо давлатлар Эроннинг минтақа тинчлигига халақит етказувчи сиёсатларидан қаттиқ ташвишга тушгани ва ушбу муаммога қарши кураш учун ҳамкорликларини кенгайтириш қарорига келганини иддао қилганди.

Кеча Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий  Эронга қарши қаратилган НАТО бош котиби иддаоларига кўрсатган аксиламалида,   айрим давлатлар ва уларнинг иттифоқчиларининг терроризмга қарши сохталаштирилган ҳаракатларининг аксича, терроризмдан энг катта зиён кўрган ва бу хатарли ҳаракатнинг асосий қурбонларидан бўлган Эрон ислом жумҳурияти минтақада террорчи гуруҳлар,  хусусан ИШИД такфирий- террорчи  гуруҳини йўқ қилишда энг таъсирчан ролга эгадир деб таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўз сўзларида  НАТО бош котиби иддаоларининг аксича  Форс Кўрфази ва Ўрта Шарқ минтақаларида барқарорлик ва тинчликни ўрнатишда Эрон ислом жумҳуриятининг конструктив роли халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган. Эроннинг терроризмга қарши таъсирчан кураши  бўлмаганида, бугунги кунда Европа мамлакатлари ва шаҳарлари  лозим даражадаги хавфсизлик ва барқарорликка эга бўлмасди,  деб изоҳлади.

Қосимий шунингдек, шубҳасиз минтақадаги терроризмга қаши кураш ва ушбу ёвуз гуруҳларни йўқ қилишдаги Эроннинг таъсирчан хизматига Европа давлатлари алоҳида миннатдорчилик билдириши керак,   деб изоҳлади.

Эроннинг ракета дастури фақат мудофаа ва превентив характер  ва мақсадга эгадир деб эълон қилди, Баҳром Қосимий.

Ёрлиқ