октябр 06, 2018 18:33 Asia/Tashkent
  • Эронлик мутахассислар
    Эронлик мутахассислар

Эрон ислом жумҳурияти президентининг фан ва технология бўйича ўринбосари, ҳаво ва авиация департаменти котиби эронлик мутахассислар авиация двигателларини ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштиргани ҳақида хабар берди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Эрон ислом жумҳурияти президентининг фан ва технология бўйича ўринбосари Манучеҳр Мантиқий авиация  эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш соҳасида Эроннинг суръат билан ривожланиб бораётганига тўхталиб,  Эрон мутахассислари ушбу технологияларни ишлаб чиқарадиган бўлди деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президентининг фан ва технология бўйича ўринбосари, ҳаво ва авиация департаменти котиби шунингдек Эрон   ҳар хил турдаги самолётларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам ўзини- ўзи таъминлашга эришган, деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ