Зариф: АҚШнинг Эрон халқига қарши санкциялари барҳам топади
(last modified Sun, 07 Oct 2018 08:16:03 GMT )
октябр 07, 2018 13:16 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШнинг Эрон халқига қарши санкциялари барҳам топади
    Зариф: АҚШнинг Эрон халқига қарши санкциялари барҳам топади

Эрон кўп маротаба ўз халқининг саъй-ҳаракатлари билан ҳамда тегишли чора-тадбирларни қабул қилиб, америкаликларни мағлуб этган ва бу галда ҳам донолик ва шижоат, бирлик ва бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатлик билан Американи мағлуб этади 

Эрон ташқи ишлар вазири Америка қўшма штатларининг Эрон миллатига қарши жорий этган золимона санкцияларига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон кўп маротаба ўз халқининг саъй-ҳаракатлари билан ҳамда тегишли чора-тадбирларни қабул қилиб, америкаликларни мағлуб этган ва бу галда ҳам донолик ва шижоат, бирлик ва бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатлик билан АҚШни мағлуб этади. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Жавод Зариф якшанба кунги чиқишида, АҚШнинг Эрон ядровий келишуви доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"дан чиқиб кетишига ишора қилиб шундай айтдики, ядровий келишув Американинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди ва Эроннинг ҳақ эканлиги яна бир бор исботланди ва Сионистик режимнинг жиноятчи расмийлари шарманда бўлишди.

Зарифга кўра, Америка қўшма штатлари президенти Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши раислигидан суиистеъмол қилиб ҳам, БМТ хавфсизлик кенгашини Эронга қарши босим ўтказишга мажбур қила олмади. БМТ хавфсизлик кенгашининг йиғилиши АҚШнинг бир ёқламали сиёсатларини муҳокама этиш жойига айланди. 

Америка қўшма штатлари президент Доналд Трамп 26 сентябр куни Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашида ядровий қуролларни тарқатишни тақиқлаш мавзуси билан ядровий келишувни дунё ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланишини эътиборга олмасдан

Эроннинг тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятларини иддао қилиб чиқди ва шундай айтдики, Америка Теҳроннинг ҳаракатларини ва фаолиятини ўзгартириш учун оғир санкцияларни жорий этишни кўзламоқда ва Эроннинг ядровий аслаҳаларни қўлга киритишини олдини олиш учун уринмоқда деб даво қилди.   

Ёрлиқ