Паралимпия мусобақаларида Эрон учинчи олтинни қўлга киритди
Сора Жавонмардий Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида ўқ отиш йўналиши бўйича олтин медални қўлга киритди
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эронликлик ногирон ўқ отувчи Сора Жавонмардий душанба куни Индонезиянинг Жакартадаги 2018-Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида, финал босқичида Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон ва Ўзбекистонлик спортчиларни 50 метрлик масофа билан ортда қолдириб олтин медални қўлга киритди.
Сора Жавонмардий 2016 Риё паралимпикнинг иккита медал соҳиби ҳисобланади ва Лондондаги 2012 Паралимпик ўйинларида бронза соҳиби бўлган. Шунингдек у Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб Токио 2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этишни қўлга киритди.
Жакартадаги Паралимпия ўйинларида 13 тур бўйича Эронлик спортчилар 208 нафар спортчи қатнашмоқда. Ҳозиргача 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларни эгаллашди.
Мазкур ўйинларда эронлик атлетлар паралимпия спортининг дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг турлари бўйича медаллар учун кураш олиб боради. Турнирда жами 18 та спорт тури бўйича медаллар учун баҳслар бўлиб ўтади.