октябр 09, 2018 14:10 Asia/Tashkent
  • АҚШ устидан шикояти
    АҚШ устидан шикояти

Эроннинг АҚШ устидан қилган иккинчи шикояти Гаагадаги Халқаро судга топширилган

Гаагадаги Халқаро маҳкама судялари кеча Эрон Маркзий банки мол- мулкини мусодара этилиши делосига оид Эроннинг АҚШ устидан қилган арзини тинглашди.

Бу Халқаро суд бир ҳафта олдин ҳам АҚШнинг  ноқонуний санкциялари борасида Эрон томонидан топширилган аризадан сўнг, АҚШ Эронга қарши санкциялар доирасида гуманитар ёрдам ва фуқаролик авиацияси билан боғлиқ товарларга тақиқ қўймаслиги керак деб эълон қилганди.

Канададаги  университетлардан бирининг устози Роян Алфорд  Эрон фойидасига эълон қилинган Халқаро маҳкама судялари хулосаларини истисноли ҳукм эканлиги ҳамда АҚШ  санкцияларининг нотўғрилиги ва ноқонунийлигини исботлаш учун муҳим  ричаг бўлганлигини таъкидлаб,  ушбу натижаларга қарши Вашингтоннинг аксиламали АҚШ давлатини ўзбошимчалик билан иш олиб бораётганини яна бир бор ошкор этди деб айтди.

Эндиликда АҚШ давлати яна бир бор Гаага Халқаро суди олдида ўз қилмишлари ва ноқонуний ҳатти- ҳаракатлари учун жавоб бериши тўғри келади.

АҚШ давлати  1996  йилдан бошлаб Эрон бойликлари ва мол-мулкини мусодара этиш жараёнини тезлаширди.

АҚШ конгресси давлат дахлсизлиги ички қонунини ўзгартириб  ўз таъбири билан террорчилик амалиётларда зарар кўрган АҚШ фуқароларига   Вашингтон судларида " терроризм ҳомийси  " рўйхатига киритилган мамлакатларни  товон тўлашини талаб этиш ижозатини берганидан кейин, Эронга қарши бундай ҳатти- ҳаракатлар ва  иддаолар янги тус олди.

2003 йилнинг 30 май кунида  Эронга қарши чиқарилган ҳукмлар туфайли  Вашингтон Ди Си суди  асоссиз баҳоналар билан 1983 йили Бейрутдаги АҚШ денгиз кучлари қароргоҳида юз берган портлашларда ўлдирилган 241 ҳарбий кучлари аҳли оилалари шикоятларини баҳона қилиб, Эрон ислом жумҳуриятини бу ҳодисаларда айблашга уринди.

2007 йилнинг 7 сентябрида Вашингтоннинг ушбу суди бошқа бир ҳукмида Эронни  Бейрут  ҳодисасида ҳалок бўлганн шасхларнинг минглаб қариндошларига 2,6 миллирад доллар маблағида товон тўлашга маҳкум этди.

2016 йилнинг апрелида АҚШ олий суди  бу мамлакатнинг ижроий ва қонун чиқарувчи органларининг босимлари остида Эронга тегишли 1,75 миллиард долларлик мол- мулкини мусодара қилишга оид Нью -йорк суди ҳукмини бекор этишдан воз кечди.

Халқаро масалалар эксперти ва университет устози Али Бегдили бу борада қуйидагича билдиради: АҚШ давлати олдин ҳам айни ушбу сенарияларини ижро этиши билан Исломий Инқилоб аввалидан музлатиб қўйилган Эрон бойликларидан баҳра олди ва ҳатто  Эроннинг антиқа ёдгорликларидан фойдалаишга уринганди.

Теҳрон университети устози Юсуф Мулолий эса Эрон ўз шикоятини касация судига топшириб АҚШдан товон олиши керак деб таъкидламоқда.
 

 

Ёрлиқ