Британиянинг Эрондаги элчиси: Баржомга амал қилиш Лондон ва Теҳрон муносабатларининг асосидир
(last modified Sun, 14 Oct 2018 07:55:57 GMT )
октябр 14, 2018 12:55 Asia/Tashkent
  • Британиянинг Эрондаги элчиси: Баржомга амал қилиш Лондон ва Теҳрон муносабатларининг асосидир

Британиянинг Эрондаги элчиси кеча изҳор қилди: Халқаро муҳим келишув бӯлган Баржомга амал қилиш Лондон ва Техрон муносабатларининг асосидир.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Британиянинг Эрондаги элчиси Роб Макаир Форс вилоятининг ҳокими Исмоил Табодор билан Шероз шаҳридаги мулоқотда деди: Британия Эроннинг Баржом имтиёзларидан , айниқса, иқтисодий соҳадаги имтиёзларидан фойдаланиши шароитини муҳайё қилиш учун ҳаракат қилади.

Мулоқот жараёнида Исмоил Табодор Европа мамлакатларининг Баржом келишувини ҳимоя қилишларидан қониқиш  билдириб, илова қилди: Американинг ӯзи имзолаган Баржомдек халқаро бир келишувдан чиқиши тарихда муҳрланиб қолади.

Эслатиб ӯтамиз, Америка президенти Доналд Трамп жорий йилнинг 8 май куни мамлакатининг  Баржом келишувидан бир томонлама чиқиши ва Эронга нисбатан санксияларнинг қайта жорий қилинишини эълон қилди.

Трампнинг бу қарори дунё мамлакатлари, айниқса Баржом келишувини имзоланган бошқа мамлакатларнинг ошкора танқидига сабаб бӯлди. Англия, Россия,Франсия, Хитой, Германия ва Европа Иттифоқи Баржомга амал қилиш ва уни қӯллаб-қувватлашларини баён қилишди.