Ғазо бўлгасидаги гуманитар фалокат/ АҚШ бу тенгламанинг қаеридадир?
(last modified Wed, 21 May 2025 13:46:58 GMT )
май 21, 2025 18:46 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасидаги гуманитар фалокат/ АҚШ бу тенгламанинг қаеридадир?
    Ғазо бўлгасидаги гуманитар фалокат/ АҚШ бу тенгламанинг қаеридадир?

Британиянинг The Guardian газетасиўз ҳисоботида, АҚШнинг Ғазодаги сионистик режим жиноятлари қаршисида сукут ва ҳаракатсизлигини танқид қилди.

Гардиан газетаси веб-сайти кеча ўз хабарида, сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги шафқатсиз амалиётнинг кучайишига АҚШ иттифоқчиларининг қаршилигига ишора қилиб, Вашингтон ҳукумати Исроил режимнинг яқинашиб келаётган жиноятлари олдида пассивлик йўлига ўтанини ёзди.

Порс тудей сайтининг  хабар қилишича. Гардиан газетасининг ёзишича:  Исроил режими йирик ҳужум бошланишдан олдин фаластинликларга Хон Юнис шаҳрини тарк этишини буюрган бўлса-да, Вашингтондаги кўплаб сиёсий амалдорлар асосан пассив бўлиб қолди. Ҳатто Канада ва Европа давлатлари ҳам Бинямин Нетаняҳу ҳукуматни Ғазога бостириб кириши тўхтатмаса, "аниқ чоралар" билан таҳдид қилган.

Британияда босиадиган ушбу газетага кўра, Трамп маъмурияти Тел-авивга Ғазо секторига ёрдамни кўпайтириш учун босим ўтказгани ҳақидаги хабарларга қарамай, Оқ уй Исроил режимини очиқ-ойдин қўллаб-қуввтлашда давом этмоқда ва  аввалги Байден маъмуриятидан қолган  сиёстани давом эттирмоқда.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, душанба куни сионистик режим армияси Ғазо бўлгаси жанубидаги Хон Юнис аҳолисига ҳудудни " зудлик билан эвакуация қилиш" ни буюрди. Баёнотда 53 000 дан ортиқ фаластинликлар  шаҳид бўлган урушда бомардимонларни кучайтириш режалари кўрсатилган. Бироқ, АҚШ Конгресси ва Демократлар бу борада деярли жим турди.