Зариф: АҚШнинг охирги санкциялари Халқаро суд қарорини бузиш ҳисобланади
-
Зариф: АҚШнинг охирги санкциялари Халқаро суд қарорини бузиш ҳисобланади
Эрон ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Эрон ислом жумҳуриятига қарши жорий этган санкциясини Халқаро суд томонидан тақдим этилган икки кўрсатмасини бузиш деб атади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф пайшанба куни ўз Твиттер саҳифасида шундай ёздики, Американинг Эронга қарши санкцияси Халқаро суднинг қарорини бажармаслик ҳисобланади.
Эрон ташқи ишлар вазирининг айтишича, қонун бузувчи Америка режимининг Эрон халқига қарши душманлиги, санкцияларни жорий этишга одатланиши билан янада кучайди.
Американинг молия вазирлиги сешанба куни Эроннинг йигирмата банк ва муассасасини Исломий инқилоб соқчилар корпуси билан алоқаси борлигини баҳона қилиб санкция киритди.
Американинг Эронга қарши санкцияларининг кенгайишидан олдин, Халқаро суд 2018 йилнинг 3-октябр кунида Эроннинг АҚШ устидан тақдим этган шикоятини кўриб чиқилиши ўз ваколат доирасида эканлигини тасдиқлади ва Вашингтонни мазкур Халқаро суднинг якуний қарори қабул қилингунига қадар, Эронга қарши жорий этилган инсонпарварлик ва авиация соҳасидаги чекловларини олиб ташлаш учун масъул этиб қўйган эди.