Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i38805-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби саудиялик журналист Жамол Хошиқчийнинг қатл этилганига ишора қилиб дедики бу ҳодиса АҚШ ва Саудия Арабистонининг қотиллик, талончилик ва жиноятчиликдаги ифлос сиёсатларини ошкор этиб берди.
(last modified 2018-10-19T12:43:02+00:00 )
октябр 19, 2018 17:13 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози
    Теҳрон жума намози

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби саудиялик журналист Жамол Хошиқчийнинг қатл этилганига ишора қилиб дедики бу ҳодиса АҚШ ва Саудия Арабистонининг қотиллик, талончилик ва жиноятчиликдаги ифлос сиёсатларини ошкор этиб берди.

Айтиш жоиздирки  Ол Сауд режимига мухолиф   журналист Жамол Хошиқчи 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасига кирганидан кейин ғойиб бўлганди. Кўплаб ОАВ ва манбалар ушбу танқидчи журналист Саудия Арабистони режими томонидан қатл этилганини эълон қилишди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Хотамий  шунингдек  Жамол  Хошиқчи ўлимининг сабаблари ҳамда тафсилотларини ошкор этилгани Саудия Арабистони ва АҚШ эътиборига қаттиқ зарба етказди деб айтди.

Оятуллоҳ Хотамий ўз хутбаларида   Арбаийни Ҳусейний азо маросимларини яқинлашаётганига  ишора қилар экан, ушбу маросимни юқори даражада ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

1440 ҳижрий-шамсий йили сафар ойининг 20 куни ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 30 октябрь  Карбало саҳросида Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот издошларини шаҳид бўлишгани йиллигига тўғри келади.

Ушбу санада дунё бўйлаб миллионлаб зиёратчилар Арбаийн Ҳусейн азо маросимларида қатнашиш мақсадида Карбало шаҳри томон йўл оладилар.