13 -обон: Эрон халқининг зӯравон қудратларга қарши муқовимати
ноябр 04, 2018 11:47 Asia/Tashkent
Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий обон ойининг 13-куни, милодий 2018 йили 4-ноябр, Эрон Ислом Жумҳуриятида “Зўравон қудратларга қарши кураш” миллий кунидир.
Бундан 39 йил муқаддам Эроннинг мусулмон халқи Исломий Инқилоб ғалаба қозониши учун олиб борилган кўрашлари жараёнида Теҳронда ўтказилган ўқувчилар ва талабаларнинг эътирозли кўча намойишлари шоҳ режими маъмурлари томонидан ваҳшийларча бостирилди.
Эрон ислом жумҳуриятининг турли вилоятлари ва минтақаларида 13- обон, яъни “Зўравон қудратларга қарши кураш” куни ҳамда 1979 йилнинг ноябрида Теҳрондаги АҚШ жосуслик уяси тасхир этилганлиги йиллигига бағишланган маросимлар ўтказилиб, бу сана кенг нишонланади.
Ёрлиқ