Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарини Буюк Ҳаж конгресси муносабатида билдирган баёнотлари
(last modified Mon, 05 Sep 2016 13:08:40 GMT )
сентябр 05, 2016 18:08 Asia/Tashkent
  • Исломий Иниқлоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий
    Исломий Иниқлоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Ҳаж маросимини мусулмонларнинг иззат ва маънавиятининг жилваси, золимона таҳдидлар қаршисида инсонлар хавфсизлиги ва осоишталигининг манбаи шунингдек, мушриклардан нафратланиш ва бутун жаҳон мўъминлари ўртасида бирликни кучайтиришнинг омили деб баҳоладилар.

Бугун Исломий Иниқлоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Байтулҳаромнинг шу йилги ҳожийлариги йўллаган марожаатларида, Ҳаж маросими ва фаризалари ислом душманларига исломий уммат буюклиги ва азаматини кўрсатиб беради шунингдек  мусулмонларни фасод, ҳақорат ва таҳқиларни қабул этишдан узоқ бўлишгани ва бутун жаҳон зўравон қудратлари халқаро ҳамжамиятга мусулмонларни  кучсиз қилиб кўрсатишларида асос йўқлигини ошкор этади деб буюрдилар.

Ул Зот ўз мурожаатларида, Бу йил Аллоҳнинг йӯли ва Масжидал ҳаромга боришга тӯсқинлик қилиб, ғайратли ва мумин Эрон ҳожиларини  маҳбублари уйига бориш йӯлига тӯсиқлар қӯйган  Саъудия ҳокимлари юзи қора гумроҳлардир. Улар дунё мустабидларини ҳимоялаш, сионизм ҳамда Америка билан ҳамтовоқликни золимлик мансабида боқий қолишнинг асосий сабабчиси деб билишади ва бу йӯлда ҳеч бир хиёнатдан юз ӯгиришмайди. 

Ийд куни, қақраган офтобда  сувсизликдан лаблари қуруқшаган эҳром кийимидаги бир неча минг киши  мазлумларча жон берган даҳшатли Мино фожиасига ҳам деярли бир йил бӯлди. Бу фожедан бир оз илгари ҳам Масжидул ҳаромда ибодат, тавоф ва  намоз билан машғул бӯлган ҳожилар қонга беланди. Саъудий ҳокимлар ҳар икки ҳодисада ҳам айбдордирлар. Барча ҳозиру нозирлар ҳамда  илмий таҳлилчилар бу масалада ана шу қатъий ақидадалар. Ҳатто айрим мутахассислар томонидан бу воқеанинг қасддан содир этилгани айтиляпти.