Ҳамадонда туризм бўйича бутунжаҳон саммит ўз ишини бошлади.
Бугун жаҳон сайёҳлик саммитининг 40-чи анжумани Ҳамадон шаҳрида ўз ишини бошлади.
"Халқаро маданий туризми инновациялар, технологиялар ва маданият дастури" мавзўсидаги уч кунлик ушбу саммитнинг очилиш маросимида 30 мамлакатдан халқаро туризм анжуманининг 80 нафар аъзолари иштирок этишди.
Жаҳон сайёҳлик саммитининг 40-чи йиғилишида Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Ироқ, Флиппин, Жанубий Корея, Камбоджа, Озарбойжон, Япония, Ўзбекистон, Афғонистон, Грузия, Вьетнам, Индонезия, Тайланд, Шри-Ланка, Испания, Белгия, Болгария мамлакатларининг намояндалари қатнашишди.
Туризм инфратизилмаларини сифат жиҳатидан яхшилаш, янги имкониятларни яратиш, инвесторларни жалб этиш ва Ҳамадон вилоятинининг иқтисодий фаровонлигини ривожлантириш каби мавзўлар жаҳон сайёҳлик 40-чи саммитининг мақсадлари жумласидандир.
Халқаро туризм ташкилотининг бош котиби Зурраб Пуликашвили Теҳронда ўзтказилган Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг матбуот анжуманида Эронни жозибадор мамлакат деб билди ва бу мамлакат дунёда миҳмондўстлиги билан машҳур бўлган,- деб қўшимча қилди.
Жаҳон сайёҳлик саммитининг 40-чи йиғилиши бугун душанба кунидан бошлаб 16 ноябргача Ҳамадонда давом этади.
Ҳамадон шаҳри бундан олдин жорий йилнинг 27-29 август ойида "Ҳамадон туризм пойтахти" халқаро конфренциясида мизбонлик қилган эди.