Эрон ва Қозоғистон бир йиллик виза бериш бўйича келишувга эришди
(last modified Sat, 17 Nov 2018 09:09:10 GMT )
ноябр 17, 2018 14:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон бир йиллик виза бериш бўйича келишувга эришди
    Эрон ва Қозоғистон бир йиллик виза бериш бўйича келишувга эришди

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг консуллик идораси бошлиғи ва Эрон ташқи ишлар вазирлигининг консуллик идораси хизматлари бошлиғи Қозоғистон юк ташиш ширкатларининг ҳайдовчилари учун бир йиллик виза бериш ҳақида келишиб  олишди. 

Қозоғистон ва Эрон расмийлари Қозоғистон юк ташиш ширкатлари ҳайдовчилари учун бир йиллик виза бериш учун келишувга эришди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг консуллик идораси бошлиғи ва Эрон ташқи ишлар вазирлигининг консуллик идораси хизматлари бошлиғи Али Аскарий Муҳаммадий Қозоғистон юк ташиш ширкатларининг ҳайдовчилари учун бир йиллик виза бериш ҳақида келишиб  олишди. 

Шунингдек, ушбу учрашувда, томонлар Эрон ва Қозоғистоннинг консуллик ишлари бўйича ҳамкорликларини янада кенгайтириш ҳақида баҳс мунозара ўтказишди. 

Ушбу учрашувда Қозоғистон ва Эрон делегациялари виза бериш, икки мамлакат фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ҳақида музокара ўтказишди. 

Ёрлиқ